• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституциявий ислоҳотлар халқ ҳаётини қандай ўзгартиради?

    Умумхалқ муҳокамасига қўйилган «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасига фуқароларимиздан 150 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани, улар атрофлича муҳокама қилиниб, конституция моҳиятида акс этаётгани сўзсиз янги Асосий қонунимиз халқимизнинг дунёқараши, фикри ва тафаккури маҳсули сифатида тарихга муҳрланади. Зеро, конституция – ҳақиқий маънода айтганда, мамлакатнинг ҳуқуқий юзи, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялайдиган ҳаётий қомусдир.

    Ҳозирги кунга қадар конституциямизга 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган бўлса, уларнинг аксарияти давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ваколатларини кенгайтиришга оид бўлган. Очиғини айтганда, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни кафолатлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар, назаримизда, четда қолаётгандай эди. Чунки ҳар қандай мамлакат конституциявий давлат бўлиши учун, биринчи навбатда, унинг конституцияси қоидалари амалда бевосита ишлаши лозим. Бу ниҳоятда муҳим талаб ва зарурат ҳисобланади. Негаки, конституциявий қоидаларнинг шахс манфаатига хизмат қилишига қараб, жамият унга баҳо беради.

    Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида ҳозирги ва келажак ҳаётнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масъулияти ва вазифаси вужудга келди десак, ҳеч ҳам хато қилмаган бўламиз. Конституциявий ислоҳотларда инсон-жамият-давлат манфаатлари мутлақо бошқача, яъни инсон қадри, инсон қадрини улуғлаш, инсон манфаатларини ҳар нарсадан устувор қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бир сўз билан айтганда, конституциявий ислоҳотларнинг асосий мақсади – халқни рози қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, ҳаёт ва турмуш манзарасини тамомила янги қиёфага олиб чиқиш, энг муҳими, одамларнинг конституциявий ислоҳотларга бўлган ишончини мустаҳкамлашдир.

    АҚШ Мустақиллик декларацияси асосчиларидан бири Томас Жефферсоннинг қизиқ бир мулоҳазаси бор: унинг тахминича, конституциялар ҳар 19 йилда ўзгариши керак, негаки шу вақт оралиғида аҳолининг қарийб ярми янгиланади ва амалдаги конституция одамларнинг қизиқишларини тўлиқ қамраб ололмаслиги мумкин. Қандай баҳолайсиз, нима деб ўйлайсиз – буни билмадим-у, лекин хулоса чиқариш ўзингиздан!

    Мексика, Янги Зеландия, Бразилия, Швейцария, Австрия, Исроил, Чили, Колумбия, Грузия, Ҳиндистон давлатларининг конституцияларига доимий тарзда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиб борилмоқда. Ҳозир конституцияси ўзгармай қолган давлатлар деярли йўқ ҳисоби. Демак, хулоса қилиш мумкинки, замон заруриятидан келиб чиқиб, инсон ҳуқуқлари, унинг манфаатлари устуворлик аҳамият касб этаркан, янги ҳуқуқларга талаб ортаркан, конституция бу устуворликни доимо ўз ҳимоясига олиши зарур.

    Амалдаги конституциямиз нормаларига эътибор қарацак, кўп қоидалар умумий ифодаланганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишида, ҳимоялашида аниқ белгиланган қоидаларни учратиш қийин. Шу мақсадда ҳам, қуйидаги: Ўзбекистонда ўлим жазосини тақиқлаш; «Миранда қоидаси»ни қўллаш, яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқлари ва нима сабабдан ушлангани содда тилда тушунтирилиши шартлиги; шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги; «ҳеч кимга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юклама» ёки «қонун – имконсиз нарсани талаб қилмаслиги»; мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш каби янги нормаларни киритиш зарурати пайдо бўлди. Булар сўзсиз ҳар қандай фуқаро кунлик ҳаётида дуч келадиган муаммолар бўлиб, киритилиши режалаштирилган янги нормалар уларни тўғридан-тўғри тартибга солишга қаратилгандир.

    Бугун судланганлик факти тегишли ҳуқуқий тартибда олиб ташлангандан сўнг судланганлик факти ана шу шахснинг ўзига, унинг ҳаётига таъсир этиши мумкин бўлмаган шароитда бу ҳолат нафақат унга, балки унинг оила аъзолари, яқин қариндошлари ҳаётига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари баъзан учрамоқда.

    Ҳеч бир ҳолатда инсон ўзининг яқинлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бериши мумкин эмас! Шу мақсадда ҳам мазкур салбий иллатнинг олдини олиш учун конституциявий қонун лойиҳасида шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмаслиги кераклиги, қатъий белгилаб қўйилмоқда.

    Ёки бўлмаса, илгари «прописка» деганда кўпчилигимизнинг кўз олдимизга иш топа олмаган ва чет элга кетган минглаб малакали кадрлар, ўз уйларини бошқа одамларнинг номларига расмийлаштирган фуқаролар, «прописка» учун тузилган сохта никоҳлар, қонунни четлаб ўтиш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар келади. Шу сабаб қанчадан-қанча иқтидорли кадрлар ўз зеҳниятини кўрсатолмай, ўз касбий хоҳиш-истагидан воз кечишга мажбур бўлган. Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун ҳам конституцияда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилиши режалаштирилмоқда.

    Ўзбекистонда хусусий таълимни ривожлантиришга шарт-шароит яратиш, инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълимга эҳтиёжи бор бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш каби янги қоидалар ҳам конституцияда ифодаланиши – таълим тизимининг самарадорлигини таъминлашга, келажак авлоднинг сифатли билим олишдаги имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Илгари хусусий ва инклюзив таълимни ривожлантиришга шарт-шароит бормиди? Таъкидлаш лозимки, ҳозир Ўзбекистонда умумий ҳисобда 190 га яқин олий таълим муассасалари фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг 30 дан ортиғи нодавлат олий таълим муассасаларидир. Бу кўрсаткичлар шундан ҳам далолат берадики, таълимни, унинг сифатини оширмасдан туриб, мақсадли юришни амалга ошириб бўлмайди.

    Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, конституциявий ўзгаришлар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бошланиши, энг муҳими, бу янги қоидалар инсон, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларни тўғридан-тўғри тартибга солишда ўз кучи ва салмоғини кўрсатиши лозим.

    Шерзод Зулфиқоров, Жамоат хавфсизлиги университети кафедра бошлиғи, профессор, эксперт гуруҳи аъзоси

    21.10.2022, 13:28   Изоҳ (0)   6633
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда

    21.10.2022, 13:01

    Ўзбекистон ва Туркманистон Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган ҳаракатларни кенгайтиради

    21.10.2022, 12:44

    Ўзбекистон—Туркманистон стратегик шерикчилигини чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди

    21.10.2022, 12:28

    «Ўзбекистонга Хитой ва Россиянинг иқтисодий таъсири шиддат билан кучаймоқда» — иқтисодчи Отабек Бакиров

    21.10.2022, 12:25

    Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт йўлакларини фаол ривожлантиришга келишиб олди

    21.10.2022, 11:38

    Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги айрим озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари эълон қилинди

    21.10.2022, 11:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.