Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлиги (UNRWA) бош комиссари Филиппе Лаззарини 21 июль якшанба куни Исроил аскарлари Ғазога кетаётган БМТ карвонини ўққа тутганини маълум қилди.
“Исроил қўшинлари Ғазо шаҳрига кетаётган БМТ карвонига ўт очди. Жабрланганлар йўқ, бизнинг жамоа вакиллари беркинишга мажбур бўлди”, деб ёзади Лаззарини.
Комиссарнинг айтишича, жамоа вакиллари БМТнинг белгиси туширилган зирҳли транспорт воситаларига миниб, жилет кийиб олган бўлган. Машиналардан бирига назорат пункти олдида турганда камида бешта ўқ тегди.
Гуруҳлар кейинроқ тўпланиб, ниҳоят Ғазо шаҳрига етиб келишди. Қайд этилишича, БМТнинг бошқа барча шу каби ҳаракатлари каби бу карвоннинг йўналиши ҳам Исроил ҳукумати томонидан мувофиқлаштирилган ва маъқулланган бўлган. Шунга қарамай, Исроил аскарлари томонидан ўққа тутилишини БМТ ташкилоти қоралаб чиқди.
Изоҳ (0)