• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Қурувчида пул йўқ, қоровул қўшинлари томошабин, собиқ ҳарбий хизматчилар эса сарсон: Тошкентда яна уй машмашаси

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун қурилаётган янги уйлардан хонадон харид қилган 151 киши айни кунга келиб, сарсон-саргардон бўлмоқда.

    “Дарё”га мурожаат қилувчиларнинг айтишича, 2024 йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилиши керак бўлган уйларнинг қурилиши ҳамон чўзилмоқда. Битмаган. Ички ишлар вазирлиги қошидаги қоровул қўшинлари масъуллари вазиятга томошабин бўлишдан, қурувчи эса пулим тугади дейишдан нарига ўтмаяпти.

    Давлат бизга Ички ишлар вазирлиги орқали 69 миллион сўмдан пул бериб, уйнинг бошланғич бадал тўловини тўлаб берганди. Хонадонларнинг квадрат метри ҳар хил бўлгани учун етмаган пулни ўзимиз тўлаганмиз. Натижада уй нархининг 25 фоизи шакллантирилган. Тан олишимиз керак пулни тўлашимиздан олдин қурувчи уй биносини кўтариб бўлган эди. Бизга берилган ваъда ва шартнома шартларига кўра уй қурилишининг кечиктирилиши ҳисобга олинганда битиши 2024 йилнинг апрель ойи эди. Лекин мана кўриб турганингиздек 2024 йилнинг август ойида ҳам уй тайёр эмас, дейди нафақадаги хизматчи Обид Шерматов.
    Фото: “Дарё”

    Мурожаатчиларнинг айтишича, уй қурилишига бел боғлаган қурувчи айни кунга келиб, пули тугаганини важ қилиб, уйни фойдаланиш учун тайёр ҳолатга келтирмаяпти.

    Обид Шерматов.
    Фото: “Дарё”
    Қурувчи пулим йўқ, пул тўланглар кейин қурилишни давом эттираман деяпти. Биз эса банкдан кредит ололмаяпмиз. Кадастри йўқ уйга банк ипотека кредити бермаяпти. Ўзимиз ёнимиздан тўлайлик десак, олаётган нафақамиз уй ижараси ва рўзғорга кетяпти. Орттиролмаяпмиз. Уйимиз қурилишига бош-қош бўлаётган Ички ишлар вазирлиги қошидаги қоровул қўшинлари масъуллари эса уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилган, қолганини уйни қабул қилиб олгач, ойма-ой тўлайсизлар дейишмоқда, дейди мурожаатчи.
    Фото: “Дарё”

    Ички ишлар вазирлигининг собиқ хизматчилари учун қурилаётган уй Comfort Construction МЧЖ томонидан олиб борилаётган бўлиб, бу қурилиш ҳақидаги шартнома ҳарбий қисм ва қурувчи ўртасида 2021 йил 110-рақами билан имзоланган.

    Фото: “Дарё”
    Қурувчи маблағим йўқ, тугаб қолди деган сабабни айтиб, уй қурилишини тўхтатиб қўйган. Аслида бунақа катта ишни пули бор, маблағи тугаб қолмайдиган қурувчилар олиши керакмасми? Тендерда шунга эътибор қаратилган бўлиши керак-ку. Хўш, маблағи йўқ экан, нега унда бирданига 4 та уйнинг асосий биносини кўтарди. Аввал битта уйни қуриб, кадастр ҳужжатини олиб, одамларга топширгач, пулини олиб, қолганини ҳам шу тартибда қурмайдими?, дейди Обид Шерматов.
    Фото: “Дарё”

    “Дарё” журналисти саволларига жавоб берган Comfort Construction МЧЖ таъсисчиси Суюн Раҳмонов айни кунга қадар ўз маблағлари ҳисобидан 50 миллиард сўмдан ортиқ чиқим қилганини, аммо Ички ишлар вазирлиги қошидаги қоровул қўшинлари масъуллари айтилган ваъдани бажаришмаганини таъкидламоқда.

    Суюн Раҳмонов.
    Фото: “Дарё”
    Ички ишлар вазирлигининг қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчиларига уй қуриш мақсадида тендерга кириб, 1,1 гектар майдонга 4 та кўп қаватли уй қуриш имкониятини қўлга киритганмиз. 2021 йилнинг апрель ойида қоровул қўшинлари билан 110-сонли шартнома имзолаб, шартларимизни кўрсатганмиз. Шартномага кўра, хонадон олмоқчи бўлган фуқаролар уйнинг бошланғич тўловини бир ой муддатда тўлаб, қолганини ишнинг боришига қараб босқичма-босқич тўлаб боришлари керак эди. Лекин бизга бошланғич тўлов суммаси ҳам бўлиб-бўлиб, 2022 йилнинг ноябрь ойида тўлаб берилди. Ҳозирга қадар 110-сонли шартнома шарти қоровул қўшинлар масъуллари томонидан тўлиқ бажарилмади, дейди қурувчи.
    Фото: “Дарё”

    Суюн Раҳмоновнинг билдиришича, янги қурилаётган 4 та кўп қаватли уйда 173 та хонадон бўлиши белгиланган. Қоровул қўшинлари 2024 йилнинг май ойигача бўлган муддатда фақатгина 155 кишининг уйи учун бошланғич тўловни амалга оширган. Қолган 18 нафар кишининг ҳатто исм-фамилияси ҳам берилмаган.

    Фото: “Дарё”

    Қурилиш тўхтаб қолишига асосий сабаб бу эмас. Биз дастлабки 110-шартномада бошланғич тўловдан ташқари, қурилиш давомида ойма-ой пул тўлаб берилиши кераклигини айтганмиз ва шунга келишганмиз. Қоровул қўшинлари масъуллари уй қурилишини бошланг, қурилиш давомида сизга кредит олишда ёрдам берамиз дейишганди. Аммо олиб беришмади. Бизга дастлабки 25 фоизлик бадал тўловини тўлагунча 2 та уйнинг том қисмини ҳам ёпиб бўлгандик. Шартнома шартлари биз томондан бузилмаган, дейди Суюн ака.

    Қурувчининг айтишича, айни кунда муаммонинг ечими хонадон эгаларининг ипотека кредити расмийлаштириб, тўловни амалга оширишига боғлиқ.

    Баҳринисо Холиқова.
    Фото: “Дарё”
    Уйнинг кадастр ҳужжати бўлмаса биз банкдан қандай қилиб ипотека кредити оламиз. Пулни қаерга тўлаймиз? Марҳамат бизга кадастр қилиб беришсин, биз тўловни қилишни бошлайлик. Шахсан мен банкка бордим, ҳозир кредит бермаймиз дейишяпти. Пулимиз бўлса тайёр уй олардик, пулимиз йўқлиги учун кредит оляпмиз, дейди Баҳринисо Холиқова.
    Фото: “Дарё”

    Қурувчи Суюн Раҳмоновнинг маълумот беришича, у айни пайтда шу 4 та уй қурилиши учун хонадонлар учун тўлаб берилган 10-12 миллиард сўмдан ташқари ўз маблағлари ҳисобидан яна 50 миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфлаган. Айни кунда 4 та домнинг камчиликлари битиб, кадастрга тайёр бўлиши учун яна 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ зарур.

    Фото: “Дарё”
    Уй битишининг кечикиши шахсан менга катта зарар бўляпти. Шу иморатларга тикилган пулим музлаб ётибди. Сизларга шартнома қилинган пайтда уйнинг квадрат метрини 3 миллион 990 минг сўмдан ҳисоблаб берганмиз. Ҳозир тан нархнинг ўзи 6 миллион сўмдан ошяпти, дейди қурувчи мурожаатчилар саволига жавоб берар экан.
    Шавкат Аббосов.
    Фото: “Дарё”

    Шавкат Аббосов исмли собиқ ҳарбий хизматчининг айтишича, бу ердан хонадон харид қилганларнинг аксарияти ҳозирги кунда ижарада яшайди. Олаётган пенсияси ижарага, янги уй тўловига ва яшашига етмайди.

    Темур Алтаев.
    Фото: “Дарё”
    Бу уй ҳали бери битмаса керак. Уйнинг кадастр ҳужжати чиқса, биз ҳам тўлов қиламиз. Лекин кадастрсиз қандай тўлов қиламиз, дейди бошқа мурожаатчи Темур Алтаев.

    “Дарё” журналисти юзага келган ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги, шунингдек вазирлик қошидаги қоровул қўшинлари масъуллари билан суҳбатлашиб, вазиятга аниқлик киритишга уринди. Бироқ Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов бу борада журналистнинг саволига фақат ёзма тарзда мурожаат қилинсагина жавоб беришини билдирди.

    23.08.2024, 18:19   Изоҳ (0)   13901
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Озарбайжон Европага “яшил” энергия экспорт қилиш бўйича лойиҳани тезлаштиради

    23.08.2024, 17:41

    2024 йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистонда йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 26 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди

    23.08.2024, 17:20

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари бизнес вакиллари билан учрашди

    23.08.2024, 17:04

    “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” жаримага тортилди

    23.08.2024, 16:20

    Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди

    23.08.2024, 16:07

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар иттифоқчилик даражасига кўтарилди

    23.08.2024, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Украинага Patriot ракеталарини юборишини маълум қилди

    Дунё | 14 июл, 10:15

    “Челси” Клублар ўртасидаги ЖЧда ғалаба қозониб, қанча мукофот пули ишлаб олгани маълум бўлди

    Спорт | 14 июл, 10:00

    Қуёш панелларидан ясалган энг катта деворий расм Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

    Лайфстайл | 14 июл, 09:53

    Франция Россия таҳдиди сабабли мудофаа харажатини кескин оширади

    Дунё | 14 июл, 09:31

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дориларни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс қамоққа олинди

    Ўзбекистон | 14 июл, 09:24

    АҚШ Адлия вазирлиги Трампга қарши терговда қатнашган 20 кишини ишдан бўшатди

    Дунё | 14 июл, 09:10

    Эроннинг икки клуби Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларини ўз сафига қўшиб олмоқчи

    Спорт | 14 июл, 09:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.