Ўзбекистонда йирик қурилиш ташкилотлари улуши 27,6% га етди. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
2024 йилнинг январь июль ойларида Ўзбекистонда йирик корхона ва ташкилотлар томонидан 26 трлн сўм қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг январь июль ойларига нисбатан 28,7% га ўсган.
Йирик корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмининг барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажмидаги улуши 27,6% ни ташкил этган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь июнь ойларида қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг январь июнь ойлари билан таққослаганда 10,1% га ўсгани ҳақида хабар берганди.
Жумладан, ўсиш суръатлари бино ва иншоотлар қурилишида 111,9% ни, фуқаролик объектлари қурилишида эса 110,9% ни ташкил этган.
Изоҳ (0)