Рақобат қўмитаси “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”га нисбатан молиявий жарима қўлланилганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йил давлат харидлар соҳасидаги ўрганишлар натижасида, “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” томонидан махсус ахборот порталлари орқали жами 2,8 миллиард сўмдан ортиқ ўтказилган тендер савдолари юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар юзасидан, буюртмачи ташкилотга (“Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи”) “Рақобат тўғрисида”ги қонунининг 29-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати бўйича иш қўзғатилди ҳамда натижаси бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилиниб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, қонунбузилишга йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли тартибда судга жўнатилди.
Изоҳ (0)