• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    “Жуманжи” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 15 та қизиқарли факт

    “Жуманжи” — 1995 йилда суратга олинган ёрқин, қизиқарли ва ғайриоддий сюжетга эга афсонавий фильм. Албатта, кўпчилик бу фильмни бир неча бор қайта кўрган. Қуйида мазкур фильмга доир қизиқарли фактларни ҳавола қиламиз.

    1. “Жуманжи” фильми 80 йилларнинг охирида чиқарилган худди шу номдаги болалар китобига асосланган. Аммо асардаги воқеа фильмдаги каби қўрқинчли бўлмайди. Китобда Алан ва Сара каби персонажлар ҳам бўлмаган — улар  фильм учун махсус ёзилган.

    3. Бугунги кунда “Жуманжи” фильмидаги жониворлар нореал кўринишга эга, аммо бу ҳайвонларнинг мўйнаси тўлиқ компьютерда яратилган биринчи фильмдир.

    4. Дастлаб Алан ролига Брюс Уиллисни чақиришган, аммо у бошқа фильмда суратга тушиш билан банд бўлгани учун рад этган. Охир-оқибат рол Робин Уильямсга таклиф қилинади. Тўғри, ҳамма ҳам Робин Уильямс номзодини ёқламайди, чунки унинг импровизация қилишни яхши кўришини ҳамма биларди. Аммо Уильямс сценарийга амал қилишга рози бўлади, камдан-кам ҳолларда импровизация қилади.

    5. Жуди ролига ёш Скарлетт Йохансон ҳам кастинг топширади. Аммо барчамизга маълумки, рол ёш актриса Кирстен Данцга насиб қилади.

    6. Актёр Жонатан Хайд Алан Перришнинг отаси ва ўйиндаги овчи ролини ўйнайди. Бу тасодифан эмас — Алан отасини яхши кўрса ҳам, ундан қўрқарди, шунинг учун овчи ҳам унинг болаликдаги ўзига хос қўрқувига айланади.

    7. Актёр Робин Уильямс актриса Бони Хантдан 10 ёш катта, аммо фильмда улар тенгдошлар образини яратган.

    8. “Жуманжи” фильми танқидчилар томонидан кескин танқид қилинади. Бунинг устига гап фильмнинг ўзи уларга ёмон туюлганида эмас, балки улар болалар эртагини кўришни кутишганида эди. Ҳатто Робин Уильямс ҳам болалари улғаймагунча бу фильм томоша қилишларига рухсат бермаган.

    9. Фильм ижодкорлари ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлгани учун судга тортилади. Шу билан бирга, ҳайвонот дунёси ҳимоячилари суратга олиш пайтида филнинг жароҳат олганига алоҳида эътибор қаратишади. Бу бемаъни туюлса-да, аммо муаллифлар ҳақиқатан ҳам судда барча ҳайвонлар ҳақиқий эмаслигини исботлашга мажбур бўлишади.

    10. Сўнгги саҳна — Рождество байрами биринчи бўлиб суратга олинади, чунки ижодкорлар вайрон бўлишидан олдин уйни мукаммал ҳолатда суратга олишни хоҳлашади.

    11. Фильмдан иккита финал саҳна кесиб ташланган. Уларнинг биринчисида қора танли фабрика ходими, кейинчалик компания раҳбари бўлган Карл Алан ва ҳамкасбига янги пойабзал кўрсатади. Иккинчи саҳнада эса Рождество кечасида Жуди укаси билан совғаларни очиб, у ерда “Жуманжи” деб ёзилган пойабзални кўришади.

    11. Овчи қурол-яроғ дўконига кирганда орқа фонда Мексика мадҳияси янграйди. Аммо Мексиканинг ўзида норозиликнинг олдини олиш учун, фильмнинг Мексика версияси учун махсус фон мусиқаси бошқасига ўзгартирилади.

    14. Фирибгарлик қилгани учун Питер нафақат маймунга ўхшаб қолади, бундан ташқари, ўйин унинг фишкасини энг бошидаёқ мослаштириб берган.

    15. Алан ҳеч қанақасига ғалаба қозона олмасди. Гап шундаки, ҳар бир ўйинчининг йўли 31 катакдан иборат. Болалигидан бошлаб, Алан 5 ни, қандайдир номаълум сонни, 7 ни ва 3 ни чиқариб ташлайди. Номаълум сон остида 12 (максимум) бўлганда ҳам йиғиндида 31 эмас, 27 ҳосил бўларди.

    16. Фильм чиққанидан бир оз вақт ўтгач, худди шу номдаги мультфильм ишланади.

    23.08.2024, 18:50   Изоҳ (0)   21520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаҳрамоннинг оёқ кийимлари сюжетга ишора қилувчи фильм ва сериаллар

    16.08.2024, 13:30

    Севимли фильмларимиздаги актёр ва актрисалар ёшлигида қандай кўринишда бўлган? 

    16.08.2024, 19:45

    Машҳур фильмларда сюжет қандай тугашини олдиндан кўрсатиб берган яширин ишоралар 

    17.08.2024, 16:37

    Дизи оламида янги жуфтлик: Бурак Ўзчивит ва Пелин Улуксар турк-дубай лойиҳасида иштирок этади

    23.08.2024, 15:44

    Тарвуздан заҳарланиш: унинг белгилари, биринчи ёрдам кўрсатиш ва заҳарланишнинг олдини олиш қоидалари

    23.08.2024, 14:39

    Фақат “Калмар ўйини эмас”: қизиқарли сюжетга бой энг яхши корейс сериаллари

    23.08.2024, 13:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.