Юрген Клопп Свен-Йоран Эрикссонга “Ливерпуль” бош мураббийи бўлишни таклиф қилди.
Англия терма жамоаси, “Рома”, “Лацио” ва “Манчестер Сити”нинг собиқ бош мураббийи Эрикссонга саратон ташхиси қўйилган. 75 ёшли мутахассис “Энг яхши ҳолатда атиги бир йил умрим қолди” деб айтган эди.
Швед “Ливерпуль”нинг ашаддий мухлиси бўлиб, доим клубни бошқаришни орзу қилган. Хабарларга кўра, у март ойида бўлиб ўтадиган “Ливерпуль” ва “Аякс” фахрийлари ўртасидаги учрашувда “қизиллар”нинг бош мураббийи сифатида иштирок этади. Бироқ, Клопп уни асосий жамоага чорлади.
“Мен илк бор унинг “Ливерпуль”га муҳаббатини, бутун ҳаёти давомида клубга мухлислик қилганини эшитдим.
Агар у бизга қўшилса жуда хурсанд бўлардик. Агар Эрикссон хоҳласа, кун давомида менинг офисимда ўтириб, менинг ишимни бажариши мумкин — бу муаммо эмас.
У ташриф буюрса, клуб узоқ йиллар мобайнида қандай ривожланганини кўрсатишимиз мумкин. Свен-Йоран келиб, ўзининг энг яхши соатларини ўтказишига ишончим комил”, — дейди Юрген Клопп.
Изоҳ (0)