• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда “тадбиркор”, “корхона”, “ер”, “экспорт” сўзларини энг кўп тилга олди

    Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан тўртинчи очиқ мулоқотдаги нутқида энг кўп тилга олган сўзлар “тадбиркор”, “корхона”, “хизмат”, “экспорт”, “бозор”, “ер”, “банк”, “маҳсулот”, “бизнес”, “лойиҳа”, “ҳудуд” ва “тизим” бўлди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти чоғида нутқини лингвистик таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Таҳлил натижаларига кўра, тадбиркорларнинг энг долзарб муаммолари бизнес тўсиқларни қисқартириш ва инфратузилма, ер, энергия билан таъминлаш эканлиги маълум бўлди.

    Шавкат Мирзиёев ўз нутқида жами 4 912 сўздан фойдаланган. Хусусан, “тадбиркор” сўзи 103 марта, “корхона” 47 марта, “ер” 41 марта, “хизмат” 28 марта, “экспорт” 26 марта, “бозор” 25 марта, “банк” 23 марта, “маҳсулот” ва “бизнес” 20 марта, “лойиҳа” 19 марта, “ҳудуд” ва унга тегишли сўзлар 18 марта тилга олинган.

    Фото:  Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Ушбу сўзлар муҳокама қилинаётган масалаларнинг долзарблигини ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида уларни ҳал қилишда комплекс ёндашув зарурлигини таъкидлайди.

    Бир қатор асосий ибораларга алоҳида эътибор қаратилди. Икки сўздан ташкил топган иборалардан “ишлаб чиқариш” ибораси 8 марта, “қишлоқ хўжалиги” ибораси эса 7 марта тилган олинган. “Ташқи бозор” ва “микромолия ташкилотлари” иборалари 6 марта, “очиқ мулоқот”, “йирик корхоналар” ва “хусусий сектор” иборалари 5 марта айтилган.

    Уч сўздан иборат иборалардан “аҳоли ва тадбиркор” ибораси 3 марта, “савдо-саноат палатаси”, “қишлоқ хўжалиги ерлари”, “сунъий интеллект орқали” ва “шаффоф қурилиш тизими” иборалари 2 марта тилга олинган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тадбиркорлар билан бўлган охирги 3 та очиқ мулоқотнинг лингвистик таҳлилига кўра, “корхона”, “хизмат”, “экспорт”, “бозор” ва “маблағ” каби асосий атамалардан фойдаланишда сезиларли ўсиш кузатилган. Айниқса, бу ўсиш “хизмат кўрсатиш” соҳасида алоҳида ажралиб туради, бу сўзнинг тилга олиниш сони 2023 йилга нисбатан 3,5 баробарга, “бозор” сўзидан фойдаланиш 2,3 баробар ва “экспорт” сўзи 1,7 баробарга ошган.

    Қайд этиш лозим, Ўзбекистонда банд аҳолининг 52 фоизи хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилади.

    Таҳлилда келтирилишича, президент нутқида бир қатор асосий йўналишлар ва тегишли масалаларга тўхталиб ўтилди. Асосий йўналишларни тақсимлаш ва тегишли сўзлардан фойдаланиш таҳлили шуни кўрсатдики, бизнес учун тўсиқларни қисқартириш йўналишида “ер”, “тадбиркор”, “бизнес”, “банк” ва “кредит” сўзларига катта эътибор берилади. Бу сўзлар тадбиркорлик учун қулай муҳит яратиш муҳимлигини таъкидлайди ва нутқнинг муҳим қисмини ташкил қилади.

    “Президентнинг нутқи иқтисодиётни ривожлантириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга стратегик ёндашувини таъкидлайдиган асосий мавзуларга аниқ тузилиш ва эътиборни намойиш этади”, дейилади таҳлилда. 

    Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ҳақида

    Шавкат Мирзиёев 2021 йилдан бошлаб 20 августни Тадбиркорлар куни этиб белгилаган ва уни ҳар йили кенг нишонлашни таклиф қилган. Ўша йили президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган илк очиқ мулоқотида ўн мингга яқин тадбиркор иштирок этганди. Шу кунгача барча учрашувлар Тошкент шаҳрида ўтказиб келинган. Президент тадбиркорлар билан 2024 йилги очиқ мулоқоти илк бор Қорақалпоғистонда ўтказилди. Унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Учрашувда тадбиркорлик учун қўшимча шароитлар яратиш масаласида қатор янгиликлар айтилди. 

    21.08.2024, 14:20   Изоҳ (0)   3591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сизларни қўллаб-қувватлашга, янада қулай шароитлар яратиб беришга мен доим тайёрман” — Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар ҳақида 

    20.08.2024, 12:19

    “Илгари тинимсиз ‘текшир-текширлар’ сабаб 60 фоиз янги тадбиркор фаолияти бир йилдаёқ тўхтаб қоларди” — Шавкат Мирзиёев 

    20.08.2024, 12:28

    Ўзбекистонда тадбиркорларга бериладиган микрокредитлар миқдори 3 карра оширилади 

    20.08.2024, 13:06

    “Чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов” — президент Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида гапирди 

    20.08.2024, 14:23

    Солиқ тўламаганлик учун тадбиркорга жиноят иши қўзғатишга асос бўладиган миқдор икки бараваргача оширилиши мумкин

    20.08.2024, 16:34

    Рақобатли бозор, ер, солиқ, кредит ва энергетика. Президент тадбиркорлар билан учрашувда нималар ҳақида гапирди?

    20.08.2024, 19:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.