Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ундирувлар самарадорлигини ошириш, қолдиқдаги ишларни сезиларли камайтиришга қаратилган тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, бюронинг Пахтакор туманида ишчи гуруҳ томонидан мол-мулкларни хатловга олиш ва реализация қилиш ишлари амалга оширилиб, тадбирлар давомида 4,8 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари иш юритувидан тамомланиб, 1,3 млрд сўм қарздорлик амалда ундирилди. Бу ҳақида Мажбурий ижро бюроси "Дарё"га маълум қилди.
Бундан ташқари, иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича 15 млрд сўмлик 24 та мол-мулклар, жумладан 23 та (автотранспорт ва трактор воситалари), 1 та кўчмас мулк хатловга олинди, шундан солиқ қарздорлиги бўйича 12 та 930 млн сўмлик мол-мулклар хатловга олиниб жарима майдончасига жойлаштирилиши таъминланди.
"Мазкур мулклар қарздорликлар қопланмаган тақдирда аукцион савдоларида сотилиши таъминланади", дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ (0)