• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Давлат бюджети тақчиллиги ортишда давом этмоқда. Асосий кўрсаткичлар

    Ўзбекистонда давлат бюджети тақчиллиги ўсишда давом этмоқда. Хусусан, жорий йилнинг январь–июнь ойларидаги бюджет дефицити 28,8 триллион сўмга етган.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат бюджети даромадлари ҳамда харажатлари бўйича кунлик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Вазирлик ҳисоботига кўра, ҳар ойда бюджет харажатлари даромадлардан сезиларли даражада юқори шаклланмоқда. Хусусан, 2024 йил январда жами бюджет тушумлари 16,1 триллион сўмни, харажатлари 21,9 триллион сўмни ташкил этган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Февралдаги даромадлар 16,9 триллион сўм, харажатлар 24,1 триллион сўм бўлган. Март ойидаги бюджет тушумлари 17,4 триллион сўм, харажатлар 24,3 триллион сўм, апрелдаги даромадлар 19,3 триллион сўм, чиқимлар 25 триллион сўмни ташкил этган.

    Ўзбекистон бюджетига май ойидаги тушумлар миқдори 22,7 триллион сўмга, харажатлар 26,5 триллион сўмга етган. Июндаги даромадлар эса 23,2 триллион сўм, харажатлар 27,9 триллион сўм бўлган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    2024 йил I ярим йиллигида Ўзбекистон давлат бюджети даромадлари 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 18,3 фоизга ошиб, 121 триллион сўмни ташкил ташкил этди. Шундан 80,6 фоизи солиқлардан, 19,4 фоизи солиқсиз тушумлар ва бошқа даромадлардан келган.

    Инфографика: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

    Ярим йил давомида давлат бюджети жами харажатлари 149,8 триллион сўм бўлган. Бюджет тақчиллиги миқдори қарийб 28,8 триллион сўмга етган. Харажатларнинг катта қисми (64,9 триллион сўми) иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга ажратилган. Шу билан бирга, ижтимоий солиқларга 12,9 триллион сўм, газ нархидаги тафовут учун субсидияларга 9,3 триллион сўм сарфланган.

    Ўтган июль ойи давомида давлат бюджетига 21,8 триллион сўмлик даромадлар келиб тушган. Харажатлар 24,3 триллион сўмни ташкил этиб, дефицит миқдори ўсишда давом этган.

    Мамлакатда охирги тўрт йил давомида бюджет дефицити белгиланган лимитлардан ортиқ даражада шаклланиб келмоқда. Хусусан, 2023 йилда консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори 3 фоиз этиб белгиланган бўлса–да, амалда 5,5 фоизгача ўсган.

    2024 йил консолидациялашган бюджети 52,6 триллион сўмлик дефицит билан қабул қабул қилинган ва мамлакат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдорини ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизидан оширмаслик белгиланган.

    Бюджет қонунида жорий йилда 5 миллиард доллар миқдорида давлат ташқи қарзини жалб қилиш кўзда тутилган. Шундан 2,5 миллиард доллари давлат бюджети тақчиллигини молиялаштиришга, қолган 2,5 миллиард доллари инвестиция лойиҳалари учун сарфланиши кўрсатилган.

    14.08.2024, 18:28   Изоҳ (0)   7900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий Осиё мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти ва давлат қарзи қанча? 

    07.08.2024, 18:11

    “Пенсия учун давлат бюджетидан кўп маблағ ажратилаётгани хавотирли” — иқтисодчилар 

    08.08.2024, 17:07

    Пенсия ва нафақалар ошди. Янги тўловлар миқдори қандай бўлади?

    13.08.2024, 18:10

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади

    13.08.2024, 13:05

    Банкротлик ҳолатида омонатчига 200 миллион сўмгача қайтарилиши кафолатланади: экспертлар қандай фикрда?

    14.08.2024, 15:31

    Ўзбекистонда 1 сентябрдан пенсия ва нафақалар 15 фоизга оширилади 

    12.08.2024, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30

    Судьялар олий кенгаши қарори билан 27 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди

    Ўзбекистон | 26 июл, 14:21

    Тадбиркорнинг таклифи ёки буюртма асосида бош режага ўзгартириш киритилмайди — Қурилиш вазирлиги

    Ўзбекистон | 26 июл, 13:39

    “Реал” Винисиус ўрнига тўпурар ҳужумчи олиб келади — Cadena Ser

    Спорт | 26 июл, 13:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.