Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия Курск вилоятини ўз ҳудудига бостириб кираётган украиналик ҳарбийлардан ҳар қандай ҳолатда ҳам озод қилишига, можаронинг авж олиши эса Украинанинг давлат сифатида йўқ қилинишига олиб келиши мумкинлигига ишонч билдирди.
“Россия” телеканалига берган интервьюсида Лукашенко Курск вилоятига ҳужумни амалга оширган украиналик жангчиларнинг ҳаммаси профессионал бўлганини таъкидлаган.
Улар бутун жанговар чизиқдан тўпланган. Булар асосан урушни кўрган одамлар эди. Қолганлари ёлланма аскарлар, поляклар ва ҳоказолар эди. Жуда кучли кучлар шакллантирилган ва улар келди. Мен хизмат қилганман, чегара нималигини биламан, у ердаги бир нечта йигитлар бундай кучларни ушлаб туролмади, дейди Беларусь раҳбари.
Лукашенкога кўра, рус аскарлари Курскдан украиналик ҳарбийларни чиқариб юборади. У, шунингдек, можаронинг кучайиши Украина учун энг фожиали тарзда якунланиши мумкинлигини айтган.
Агар бу Курскдаги каби бўлса, бу Украинанинг вайрон бўлиши билан якунланади. Ҳеч ким Россия империясини мағлуб эта олмаган ва эта олмайди. Бу ерда НАТОнинг сиёсати қандай бўлиши мумкин? Америкаликларнинг битта сиёсати бор — Европани Россияга қарши қўйиш, дея хулоса қилган Беларусь етакчиси.
Изоҳ (0)