• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Энг кўп овоз олган ҳудудга янги боғча қурилади” — “Менинг боғчам” лойиҳаси ҳақида суҳбат

    2025 йилги давлат бюджетидан боғчалар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи “Менинг боғчам” лойиҳаси доирасида сарфланади. Лойиҳа жамоатчилик фикри асосида амалга оширилиши белгиланган. Дастлабки босқичда янги боғчалар қурилишига урғу берилади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари Сирожиддин Қутлиев ва Улуғбек Чориев “Дарё” мухбири билан суҳбатда батафсил тўхталди.

    “Менинг боғчам” қандай лойиҳа? Ундан кўзланган асосий мақсад нима?

    Вазирлик бўлим бошлиғи Сирожиддин Қутлиевнинг айтишича, лойиҳа тажриба тарзида бошланди.

    — Янги “Менинг боғчам” лойиҳаси орқали мамлакатда боғчалар қуриш ва мавжудларини реконструкция қилишда жамоатчилик иштирокини таъминламоқчимиз. Бу бюджет маблағлари самарали сарфланишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Ҳукуматнинг 86-сонли раёсат баёни билан вақтинча тартиб йўлга қўйилган. Унга кўра, 2025 йилдан бошлаб боғчаларни қуриш ва реконструкция қилиш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизи жамоатчилик иштирокида йўналтирилади, деди мутахассис.

    Фото: “Дарё”

    Лойиҳа доирасида овоз бериш жараёнлари қай тартибда бўлади?

    Вазирлик етакчи мутахассиси Улуғбек Чориев аҳоли порталга жойлаштирилган тайёр лойиҳага овоз беришини айтди.

    — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қурилиши ёки реконструкция қилиниши режалаштирилган боғчалар рўйхатини “Очиқ бюджет” порталига жойлайди. Фуқаролар тайёр лойиҳага овоз беришлари керак бўлади. Бунда аҳоли ҳудудида янги боғча қурилишига ёки бўлмаса, шароити оғир аҳволдаги боғчани реконструкция қилишга овоз беради. Жараёнда бир фуқаро бир овоз бериш имконга эга бўлади. Порталда энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб эълон қилинади ва 2025 йилги инвестиция дастурига киритилади, дейди Улуғбек Чориев.

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги берган маълумотларга кўра, ҳозир Ўзбекистонда 37 548 та боғча фаолият юритмоқда. Шундан 6 867 таси давлат боғчалари ҳисобланади. Янги лойиҳани режалаштириш жараёнида нечта давлат боғчаси реконструкцияга муҳтож экани ўрганилдими?

    Суҳбат давомида Сирожиддин Қутлиев нечта боғча қуришга эҳтиёж борлиги ва шароити оғир аҳволдаги мактабгача таълим ташкилотлари сони ҳақида маълумот берди.

    “ ‘Менинг боғчам’ лойиҳасининг дастлабки босқичида янги боғчалар қуришга эътибор қаратяпмиз. Ҳозир республиканинг 500 дан ортиқ ҳудудида янги боғчалар қуришга эҳтиёж бор. Жами 6 867 та давлат боғчаларининг 20–25 фоизи 30-40 йил илгари қурилган ва реконструкцияга муҳтож. Яна бир масала —ҳозир республикада 100 дан ортиқ мослаштирилган (мактаб ёки ташкилотлар бинолари) боғча бинолари бор. Уларни бузиб, қайтадан қуриш керак”, деди вазирлик вакили.

     

    Сирожиддин Қутлиев
    Фото: “Дарё”

    Лойиҳага овоз бериш жараёни қачон бошланади ва қанча маблағ ажратилади?

    Улуғбек Чориевнинг маълум қилишича, лойиҳа доирасида махсус онлайн платформа жорий йил 20 августгача ишга туширилади.

    “Кейин ҳудудларда қурилиши белгиланган боғчалар рўйхати шакллантирилади ва ‘Очиқ бюджет’ порталига жойланади. Вақтинчалик тартибга кўра, 5–15 сентябрь кунлари лойиҳаларга овоз бериш жараёни ўтказилади. Агар кунлари ўзгарса, қўшимча маълумот берилади”, деди мутахассис.

     

    Улуғбек Чориев
    Фото: “Дарё”

    Суҳбатда Сирожиддин Қутлиев ҳар бир тумандан учтагача боғча қуриш бўйича лойиҳалар танлаб олинишини айтди.

    “ ‘Менинг боғчам’ лойиҳаси доирасида келаси йили қурилиши режалаштирилган боғчалар учун давлат бюджетидан 400 миллиард сўм атрофида маблағ ажратилиши кутилмоқда. Албатта, бу маблағ барча ҳудудларга эҳтиёж даражасида боғчалар қуришга етмайди. Шунинг учун боғчага эҳтиёж энг юқори ҳудудларни саралаб, маблағ ажратиш чоралари кўрилади. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ масаланинг барча жиҳатларини ўрганмоқда. Ҳозирда болаларни боғчаларга қамров даражаси энг паст ҳудуд Қашқадарё вилояти ҳисобланади. Тошкент шаҳрида эса янги боғчалар қуриш учун 70 фоиз жойда бўш ер майдони мавжуд эмас”, деди вазирлик бўлим бошлиғи.

    Янги боғчалар қурилишида шаффофлик қандай таъминланади?

    Улуғбек Чориев онлайн порталда лойиҳаларни кузатиб бориш тизими ишга туширилишини айтди.

    “Фуқаролар ғолиб бўлган лойиҳа амалга оширилиши бошланишидан якунлангунга қадар бўлган жараённи онлайн кузатиш имконга эга бўлади. Қурилиш давомида лойиҳаларга қанча маблағ ажратилаётгани ҳам очиқланади. Жараёнда тўлиқ жамоатчилик назорати ўрнатилишига имкон берилади”, деди вазирлик вакили. 

    17.08.2024, 21:10   Изоҳ (1)   10368
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. saidavazhon1961@gmail.com / 18.08.2024, 10:35

      Жамоатчилик фикри асосида амалга оширилади деган жойига қўшилмайман. Опен бюджетда кўрдик жамоатчилик фикрини. Уйма уй юриб, кучаларда тўхтатиб, бозорда динамиклар орқали чақириб, бошқа худудлардан телефон қилиб уша худудга умуман алоқаси бўлмаган Фуқароларнинг овози эвазига қанча ишлар амалга оширилди. Бу шармандаликдан бошқа нарса эмас.
      Бу лойиҳани амалга ошириш механизми нотўғри. Овоз берганларнинг қайси худудга алоқадорлигини хисобга олиш керак.
      Демократия, демократия деб, демократияни порнографияга айлантириб юборишяпти. Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши керак.
      Дейлик бир худудда богча қилишмоқчи, яхши, лойиҳани ишлатишсин, бироқ бутун республика бўйича эмас, уша худудга алоқадор инсонларнинг овозлари хисобга олинсин.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мактабларда 1,3 миллион нафар болаларда турли касалликлар аниқланди” — соғлиқни сақлаш вазири 

    30.07.2024, 13:25

    “Президент совғаси”ни тарқатиш бошланди. Бу йил 1-синф ўқувчиларига нималар берилади? 

    06.08.2024, 19:12

    Давлат бюджети тақчиллиги ортишда давом этмоқда. Асосий кўрсаткичлар

    14.08.2024, 18:28

    Президент Шуҳрат Жалиловни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлади 

    17.08.2024, 20:47

    Фарғонада фуқаро ИИО ходимига қўл кўтарди 

    17.08.2024, 19:40

    Wаy II: деярли 105 миллиардлик биринчи инвестицион тўплам сотуви 15 дақиқада тўлиқ якунланди

    17.08.2024, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    Дунё | 15 июн, 10:46

    Маҳмуд Мурадов Октагон 72 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди (видео)

    Спорт | 15 июн, 10:09

    Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилнинг нишони бўлиши мумкин — WSJ

    Дунё | 15 июн, 09:21

    Кўкрак сути бези саратони ҳақидаги саволларга жавоблар

    Саломатлик | 15 июн, 08:54

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.