Фарғона шаҳрида Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика инспекторига қаршилик кўрсатиб, қўл кўтарган шахсга жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 17 август куни тунги соат 01:30 ларда Бозорбоши кўчасидаги соғломлаштириш марказида юз берган. Профилактика инспектори жанжал бўлаётгани ҳақида хабар топиб у ерга етиб борган. Жанжал кўтарган 1996 йилда туғилган фуқаро А.Ғ. қонуний талабни бажармасдан фаол қаршилик кўрсатиб, ходимга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси фуқароларни ИИО ходимларининг хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатган шахслар қонун олдида жавобгар бўлишидан огоҳлантиради.
Изоҳ (0)