“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти ёзги трансфер ойнасидаги режалари ҳақида гапирди.
“Бизнинг бозоримиз ёпиқ. Мен бошқа шартнома имзолашни сўрамайман”, дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтиради журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби ёзда икки футболчи билан шартнома имзолади. Мадрид клуби футболчилари қаторига эркин агент сифатида франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе, Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан ҳужумчи Эндрик ҳам қўшилди.
Бундан ташқари, ёзги мавсумда Испания грандини олти нафар футболчи: Рафа Марин, Хуанми Латаза, Хоселу, Начо Фернандес, Тони Кроос ва Кепа Арризабалага тарк этганини таъкидлаш жоиз.
Изоҳ (0)