АҚШ Мудофаа вазирлиги Генерал Аtоmics компаниясига дронларни модификация қилиш дастурини амалга ошириш учун 500 миллион доллар ажратди. Бу ҳақда Пентагон баёнотида айтилади.
Ташкилотнинг аниқлик киритишича, дастур бўйича учиш масофаси узайтирилган ўрта баландликдаги МQ-9 ва МQ-1C тактик дронлар модификация қилинади.
Пентагон шартнома бўйича ишлар 2029 йил 16 августгача якунланишини кутмоқда.
Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги бир неча компаниялар билан мамлакатнинг барча ҳаво кучлари базалари инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича 12,5 миллиард долларлик шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)