Футбол бўйича “Ан-Насср” ва “Ат-Таавун” жамоалари иштирок этган Саудия Арабистони Суперкубогининг ярим финал учрашуви 14 август куни бўлиб ўтди.
Ўйинда “Ан-Насср” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйинда Португалия терма жамоаси ва “Ан-Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Шу тариқа португалиялик футболчи профессионал кетма-кет 23-ўйинда гол урди.
Маълумот учун, португалиялик форвард 2002 йил Лиссабоннинг “Спортинг” жамоасида дебют қилгандан буён ҳар мавсумда гол уриб келмоқда.
39 ёшли Криштиану Роналду “Ан-Насср”га ўтишдан олдин “Спортинг”, “Манчестер Юнайтед”, “Реал” ва “Ювентус” клубларида ўйнаган. У беш карра “Олтин тўп” соҳиби. Ўтган мавсумда форвард “Ан-Насср” сафида барча турнирларда 45 та ўйин ўтказиб, 44 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширган.
Финалда “Ан-Насср” “Ал-Аҳли”ни мусобақадан чиқариб юборган “Ал-Ҳилол” билан куч синашади.
Изоҳ (0)