Турки ал аш-Шейх япониялик боксчи Наоя Иноуэ билан ишлашни хоҳлаётганини маълум қилди.
“Менга шу йигит керак, Иноуэ билан ишламоқчиман. Уни бутун дунё кўриши керак деб ҳисоблайман. Чунки уни фақат Японияда танишади — ташқарида унинг мухлислари камроқ.
Агар Япония чегарасидан ташқарида жанг қилишни бошласа, катта юлдуз бўлади деб ўйлайман”, — деб айтиб ўтди Саудия Арабистонида кўнгилочар ишлар бўйича бош бошқармаси раиси аш-Шейх.
Иноуэ мутлақ чемпионга айланганидан сўнг илк бор май ойида Марлон Тапалесга қарши рингга кўтарилиб, камарларини ҳимоя қилган эди. Жанг 6-раундда япониялик боксчининг нокаут эвазига ғалабаси билан якунланганди.
Эслатиб ўтамиз, Наоя Иноуэ ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиевга қарши ҳам жанг қилиши мумкин.
Изоҳ (0)