• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шу пайтгача бирорта “ақлли шаҳар” қурмаган АҚШ ширкати Нурафшонда 15 миллиард долларлик Сmart City бунёд этмоқчи

    Сmart City концепцияси асосида бирорта лойиҳаси амалиётга жорий этилмаган АҚШ компанияси Нурафшон шаҳрида “ақлли шаҳар” қурмоқчи. Бу ҳақда “Дарё” мухбири суриштирувида маълум бўлди.

    “Шубҳали” учрашув

    Эслатиб ўтамиз, июль ойи ўрталарида Тошкент вилояти ҳокимлиги АҚШнинг C+H Associates Inc. компанияси Нурафшон шаҳрида 1600 гектар майдонда “ақлли шаҳар” технологияси асосида шаҳар барпо этиш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этгани ҳақида хабар берган эди.

    Хабарда айтилишича, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев C+H Associates Inc. компанияси директори Роналд Жеймс Ҳаббард бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.

    Ҳокимлик тарқатган ахборотга кўра, C+H Associates Inc. компанияси 40 йилдан зиёд вақт мобайнида дунёнинг нуфузли давлатларида янги аэропорт, меҳмонхоналар, университет, сотув ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, янги шаҳарлар қуриш ишлари билан шуғулланиб келади.

    Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Юқорида зикр этилган АҚШ компанияси Нурафшонда қурмоқчи бўлган “ақлли шаҳар” қиймати 10-15 миллиард доллар бўлиб, лойиҳага 15 дан ортиқ йирик инвесторлар жалб қилиниши режалаштирилган. Шунингдек, у ерда давлат корхонаси ва ташкилотлари, тиббиёт, таълим муассасалари жой олади, саноат зоналари, технопарклар жойлаштирилади.

    Вилоят ҳокимлиги хабаридан кейин блогер Никита Макаренко ўзининг Telegram каналида C+H Associates Inc. компания шубҳали эканлиги ҳақида ёзиб чиқди.

    “Компаниясининг сайти 2015 йилдан буён янгиланмаган. Компания илгари амалга оширган лойиҳаларга назар солинса, болалар майдончаси, асфалт ётқизиш ва йўл қуриш билан шуғуллангани кўринади.

    Қизиқ жиҳати компания сайтида 3,5 миллион доллардан ортиқ лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир эмаслиги тўғрисида ёзилган. Аммо улар Нурафшонда 10-15 миллиард долларлик лойиҳани амалга оширмоқчи”, дея ёзган Никита Макаренко.

    “Дарё” мухбири ҳолатга изоҳ олиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокими ахборот хизмати раҳбари Бекзод Қобулов билан боғланди. У ҳолатни ўрганиб чиқиб жавоб беришини айтган эди. Аммо у қайта алоқа чиқмади.

    Жавобсиз саволлар

    Нашр мухбири саволларга жавоб топиш мақсадида C+H Associates Inc. компанияси вакиллари ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров билан мазкур масала юзасидан суҳбат қурди.  

    Фото: “Дарё”

    Мухтор Умаровга кўра, айтилаётган “ақлли шаҳар” ҳозирча фақат лойиҳа холос.

    “Биз вилоят ҳокимлигига ўз режаларимиз бўйича таклиф билан бордик. Таклифки, бизни ташкилотимиз Ўзбекистонда 2-4 минг гектар жойда “ақлли шаҳар”ча бўлса-ю, у шаҳарчада ҳам одамлар истиқомат қиладиган, ҳам саноат ҳудудлари бўлса деган, лойиҳамиз бор. Яъни бу лойиҳани ташаббускори бизни ташкилот.

    Мазкур лойиҳа устида икки йилдан буён ишлаб, бир нечта ташкилотлар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Туркия АҚШ, Корея компаниялари ўз таклифларини бермоқда. Такрор айтаман, бу ҳозирча лойиҳа, ҳали ҳеч қандай мулкий ва шартномавий келишувлар бўлгани йўқ.  

    Вилоят ҳокими билан учрашувда C+H Associates Inc. компанияси нима ишлар қилгани ҳақида маълумот бердик. Мазкур компания саноат зонаси, уйлар ва ўша ҳудуддан Тошкент шаҳригача бир рельсда юрадиган трамвай йўлини қуриш бўйича таклиф этилганини айтдик. Бу компания инвестор ёки қурувчи ташкилот эмас, архитектура дизайн ишларини бажарадиган ташкилот. Биз булар билан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасини тавсиясига кўра музокаралар олиб борганмиз”, деди Мухтор Умаров.

    Мухтор Умаров
    Фото: “Дарё”

    C+H Associates Inc. компанияси директори Роналд Жеймс Ҳаббард нима учун компаниянинг расмий сайти йўқлиги, манзили, боғланиш учун телефон рақамлар ва электрон почта мавжуд эмаслиги, интернет тармоғида компания ҳақида бирор жумла йўқлиги ҳақида саволга жавоб берди.

    “Бизнинг веб сайтимиз 7 йил аввал фаолиятини тўхтатган. Ўзимизни реклама қилишга, кўрсатишга эҳтиёж бўлмагани учун веб сайт юритмаганмиз. Одамлар бизга лойиҳаларини қилиб бериш бўйича ўзлари мурожаат қилади. Яъни уни веб сайтга қўйиб, реклама қилишга бизда эҳтиёж йўқ”, деди у.

    Роналд Жеймс Ҳаббарднинг қўшимча қилишича, компания ихтиёрида 28 та “ақлли шаҳар”га боғлиқ архитектура ишлари бор. Шундан 14 таси Конго Демократик Республикаси билан боғлиқ.

    Роналд Жеймс Ҳаббард
    Фото: “Дарё”

    “Маълумотларни беришимиз мумкин ва бу маълумотлар Виржиниядаги офисимизда бор. Ҳукумат билан биргаликда қилинган касалхоналарни бирма-бир кўрсатишга тайёрмиз.

    Ар-Риёддаги бир компанияга қиймати 350 миллион долларлик “ақлли шаҳар”нинг ишчи режасини қилиб берган эдик. Лекин унинг эгаси пул тополмагани боис ерни сотиб юборди.

    Биз фақат дизайн ишларини қилганмиз. Ҳали қуриб битказилган “ақлли шаҳар” йўқ”, деди C+H Associates Inc. компанияси директор.

    Келиб чиқиши шубҳали бўлган, уй ва касалхона қуришдан нарига ўтмаган, бирорта “ақлли шаҳар” қурмаган компанияга қандай қилиб қурилиши ўн йиллар давом этадиган, 10-15 миллиард долларлик лойиҳани ишониб топшириш мумкин? Шу мазмундаги саволга Ўзбекистон Иқтисодиёт ассамблеяси раиси Мухтор Умаров тайинли жавоб беролмади. У бу ҳали лойиҳа эканлиги ва бошқа компанияларнинг лойиҳалари ҳам қабул қилинаётганини айтиш билан чекланди.

    14.08.2024, 20:35   Изоҳ (1)   17299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. gayratrahimov2020@gmail.com / 15.08.2024, 14:12

      Shu yerni yaxshilab qazib, seysmic datchiklar oʻrnatib ketishsa kerak ular, keyin AQSh hohlagan paytda Toshkent atrofida hohlagan balldagi zilzila boʻladi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш учун қандай ишларни амалга ошириш режалаштирилгани маълум бўлди

    30.10.2023, 20:55

    Тошкентда “ақлли” бекатлар қурилади

    24.11.2023, 23:30

    Шавкат Мирзиёев Янги Наманган шаҳри қурилишига оид тақдимот билан танишди 

    26.03.2024, 17:14

    Бухоро ва Фарғонада “валютчик”лар ушланди

    14.08.2024, 18:55

    “Эҳтиёжманд инсонларнинг хоҳиши ва имкониятини қўллаб-қувватлаб, ҳаётга, жамиятга олиб кириш зарур” — президент

    14.08.2024, 18:54

    Андижонда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори 34 млн сўм жаримага тортилди

    14.08.2024, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.