“Челси” Жоау Феликс учун 65 миллион евро таклиф қилди. О Жого хабарига кўра, лондонликлар бу миқдорни бўлиб тўлаш ниятида.
Клуб ҳозир 35 миллион евро, яқин муддатда эса яна 30 миллион евро тўлашни режалаштирмоқда. Иккинчи тўловни амалга ошириш муддати аниқланмаган.
Манбага кўра, клублар ҳали ҳам келишувга эриша олмади ва мулоқотни давом эттирмоқда. Қайд этилишича, Феликс ушбу трансферга қизиқиш билдирмоқда.
Ҳужумчиси 2022—23 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида “Челси”да ижара асосида ўйнаган. Ўтган мавсумда у “Барселона” сафида ижара асосида ўйнади.
Транфермаркт портали футболчини 30 миллион еврога баҳолаган.
Изоҳ (0)