• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий Осиё ягона ҳарбий иттифоқ туза оладими?

    Жорий йилнинг 8–9 август кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Унда иштирокчи мамлакат раҳбарлари қатор ташаббусларни илгари сурди. Хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини, Қозоғистон раҳбари эса минтақа давлатлари учун мудофаа соҳасида минтақавий ҳамкорлик зарур эканлигини қайд этди.

    “Дарё” Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳақида сиёсатшунос Ойбек Сирожов ва иқтисодий таҳлилчи Қобилжон Исаевлар билан суҳбатлашди.

    — Олдинги Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви Тожикистонда бўлиб ўтган эди. Остондаги учрашув ўтган учрашувдан нимаси билан фарқ қилди деб ҳисоблайсиз?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Бундан 6 йил олдин Қозоғистонда айни шу сиёсий институт шакллантирилган эди. Тожикистон президенти ўз нутқида шу вақтга қадар 100 дан ошиқ шартномалар имзолангани қайд этди. Айни дамда минтақа мамлакатларини бирлаштирадиган ва интеграция учун замин ҳозирлайдиган сиёсий институт — айнан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳисобланади. Лекин шунга қарамасдан 5 та мамлакат ўртасидаги интеграция учун ташланаётган қадамлар суст эканлигини алоҳида таъкидлашимиз керак.

    6 йил давомида давлатлар ўртасида ўзаро ишонч бир оз кўтарилди. Бироқ умумий амалга оширилаётган ишлар биз кутган натижани бермаяпти. Бугун минтақани бирлашиши учун уникал вазият шаклланган. Бундан биз фойдаланишимиз керак!

    Суҳбат давомидан
    Фото: Дарё

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    — Марказий Осиё масаласи иқтисодий таҳлилчиларнинг асосий полигон ҳисобланади. Чунки минтақа давлатларининг ягона тузилма сифатида дунё бозорига чиқиши ҳар томонлама манфаатли. Ҳозир айрим давлатлар интеграция гуруҳлари орқали дунёга таъсир кўрсатишни бошлади. Бироқ Ойбек ака айтиб ўтганларидек, сиёсий қадамлар бор, лекин иқтисодий натижаларга эришишда анча қийналмоқдамиз.

    Масалан, Марказий Осиё давлатларини бирлашишида Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ўрнини олайлик. Бу ташкилот ғоя жиҳатдан иқтисодий тузилма эди. Лекин аста-секин сиёсий кўринишларини қила бошлади. Мисол учун, Ҳиндистон ва Эрон ташкилотга аъзо бўлди.

    Нега ҳозир Марказий Осиё давлатларини бирлашуви учун қулай ҳолат? Сабаби Россия айни дамда Украина билан овора, Хитой эса “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини ўйламоқда. Мана шундай шароитда бизга иқтисодий инфратузилмалар муҳим. Аслида идеал маънодаги интеграция Марказий Осиёнинг ичида. Яна бир интеграцион ташкилот бор бу — туркий тилли давлатлар. Бу ташкилотда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантирган мамлакатлар бор. Лекин бу ғоя Тожикистон ва Афғонистонни қониқтирмайди. Шунинг учун Марказий Осиё учун умумий ғоя ўйлаб топишимиз керак.

    Тўғри, ҳозир ягона тил ва ID карталарни тан олиш масалалари кўтарилмоқда, лекин буларни 1-2 йилда амалга ошириб бўлмайди. Агар давлатлар бирлашиб, бир тизимни жорий қилгани билан бу нарса ичкаридаги ифратузилмага таъсир қилиши савол остида қолади. Бундан 20-30 йил олдин қўшни мамлакатларни бирида бир танишингиз бўлган. Яъни нетворкинг шаклланган эди. Ҳозир минтақада борди-келди алоқалари узилиб қолган.

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи
    Фото: Дарё

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Маслаҳат учрашуви 6 йилдан буён давом этиб келмоқда, энди бу форматни бир оз такомиллаштириш керак. Буни Ўзбекистон раҳбари ҳам қайд этиб ўтди. Балки бу ташкилотга қандайдир ваколатлар берилар?

    Учрашув давомида Тожикистон ва Қозоғистон раҳбарларининг чиқишларида хавфсизлик масаласига катта эътибор қаратилди. Масалан, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев учрашувдан олдин эълон қилинган мақоласида, Марказий Осиё периметри бўйлаб мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият сақланиб қолаётган бир шароитда мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик зарур эканлиги таъкидлаган.

    Ҳар бир минтақанинг ўз интеграцион модели бўлиши керак. Мисол учун, Европа Иттифоқида шакллантирилган интеграцион модел Марказий Осиёга мос келмайди. Сабаби уларни ўз имкониятлари ва географик жойлашуви мавжуд. Мени назаримда, Марказий Осиё интеграцияси транспорт йўлаклари асос бўла олади.

    Ҳар бир жабҳада умумий позицияга эга бўлиш ўта мураккаб ва муҳим масала. Масалан транспорт комуникация соҳани солсак. Бугун дунёда конфрантация жараёни кучайиб, янги чақириқлар янграмоқда. Натижада денгиз йўлларидан фойдаланиш масаласи чекланиб бормоқда. Денгиз йўлига муқобил вариант бу — қуруқлик йўли. Европага ўтувчи қуруқлик йўлларининг асосий қисми Марказий Осиёдан ўтади. Фақат бу ердаги муаммо минтақа давлатларининг бу масалада умумий позицияда эмаслигида. Шунинг учун умумий стратегия ишлаб чиқилиши керак. Ва бу қарорни глобал ўйинчилар олдига қўя олиш зарур. Мана бу бизга кўпроқ самара беради.

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос
    Фото: “Дарё”
    “Масалан, Хитойни “Бир макон, бир йўл” лойиҳасини олайлик. Бу лойиҳа минтақани бирлаштириш учун хизмат қилмайди. Чунки Хитой Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон орқали алоҳида-алоҳида йўл шакллантирмоқда, Хитой нима учун шундай қилмоқда? Бу орқали Хитой бир мунча вақт ўтиб минтақа давлатларини бўлиб ташлаш имкониайтига эга бўлади! Яъни Хитой истаса юкларини Қозоғистон орқали, хоҳласа Ўзбекистон орқали Европага ташийди. Асосий ричак Хитойни қўлида бўлади. Агар ягона минтақа давлатларининг бу борада ягона концепцияси бўлса, Хитой бундай ўйин қила олмайди”, деди сиёсатшунос.

    Европа Иттифоқининг ютуғи — интеграция учун асосни топа олганида. Ҳудди шундай асос Марказий Осиёда энергия захиралари бўлиши мумкин. Мисол учун, Қозоғистонда нефть ва газ кўп. Улар асосан Россияга экспорт қилади. Лекин Ўзбекистоннинг нефтни қайта ишлаш заводлари 3/1 қувватда ишламоқда. Ёки бўлмаса газ масаласи. Туркманистонда газ кўп, Ўзбекистонда эса газни қайта ишловчи заводлар мавжуд. Агар шу ишларга сиёсий ирода топиб амалага оширсак, минтақада давлатлари учун анча фойдали бўлади.

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    — Ойбек ака тўғри айтиб ўтдилар, Европа Иттифоқи интеграция учун жуда наъмунали ташкилот. Чунки ягона валютани жорий этиш даражасигача борган. Лекин Марказий Осиёда ягона савдо ёки бозор бўлишини ҳеч ким айта олмайди. Сабаби Европа бошқа секторда, Марказий Осиё бошқа секторда. Шунинг учун бу ерда кўп нарсани иқтисодий тадқиқотлар ҳал қилади. Давлат иқтисодий тадқиқотларни амалга ошириши керак. Иқтисодий интеграцияни амалга ошириш учун мен ўзаро миграцияни кучайтириш керак деб ҳисоблайман. Яъни Марказий Осиё халқлари бир-бирини таниши муҳим. Буни йўлга қўядиган мамлакатни тадбиркорлари ҳисобланади. Пул ва нетворкингдан кейин сиёсат шаклланади.

    — Қозоғистон президенти учрашувдан олдин эълон қилинган мақоласида, Марказий Осиё периметри бўйлаб мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият сақланиб қолаётган бир шароитда мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик зарур эканлиги ҳақида гапирган. Бу ҳамкорликка қолган давлатлар қўшиладими? Россия ва Хитой бунга қандай реакция қилиши мумкин?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Келажакда минтақаҳ учун 2 та хавф мавжуд. Бири — Россия, иккинчиси — Хитой. Агар Марказий Осиё давлатлари ҳарбий кучларини бирлаштирса, Россия ёки Хитойнинг тайзиқларига бардош бера оладими? Агар бардош бера олмасак, туркий дунёда ҳарбий иттифоқ масаласини илгари суришимиз керак. Мисол учун, Европани асосан НАТО ҳарбий жиҳатдан ҳимоя қилади. НАТОни эса АҚШ молияштиради. Шу жиҳатдан, Марказий Осиё давлатлари кўпроқ туркий давлатлар билан ҳарбий иттифоқни шакллантириши керак. Яъни Туркия ҳарбий жиҳатдан потенциал куч бера олади. Албатта, бу Россия ёки Хитойга ёқмайди. Аммо биз шуни амалга ошира олсак, мавжуд хавфларни анча олдини оламиз.

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    — Тўғри, Туркий давлатлар ташкилотида кўпгина келишувлар пишиб қолган. Яъни борди-келди яхши йўлга қўйилган. Лекин 10-15 йилдан кейин Туркия бизга “катта оғалик” қилишни бошламайдими? Шу масала бор. Бироқ Туркияни бу даражага етгунича биз маълум иқтисодий фойдаларимизни кўриб қола оламиз. Аммо бунга Тожикистон қарши чиқиши мумкин. Яъни идеалагик жиҳатдан Тожикистон туркий дунёга аралашмайди. Сабаби Тожикистоннинг сиёсий онги бошқача. Тожикистон кўпроқ Марказий Осиёнинг бир бўлиши тарафдори.

    — Бугун ўзаро интеграцияни 5 та давлат бирдек истамоқдами?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Бугун Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари тушуниб етди-ки, бугун бирлашув зарур. Мисол учун, Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаев “муваффақиятли Марказий Осиё — муваффақиятли Қозоғистон”, деган тезисни илгари сурди. Ўзбекистон учун ҳам ташқи сиёсатда Марказий Осиё биринчи ўринда туради. Бошқа давлатлар ҳам буни истамоқда. Лекин жиддий сиёсий қарорлар қабул қилишда сусткашлик мавжуд.

    Суҳбат давомида
    Фото: “Дарё”

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    “Ўзбекистон учун Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан мулоқот қилиш осон. Шахсан мен Туркманистоннинг салобатли қадамларини кўрмаяпман”, деб жавоб берди Қобилжон Исаев

    — Бирлашиш учун қандай имкониятлар мавжуд?

    Ойбек Сирожов, сиёсатшунос:

    — Қозоғистонда оғир саноат ривожланган. Мис ишлаб чиқариш борасида дунёонинг кучли 20 талигига киради. Қозоғистон мисни асосан Россия ва Қозоғистонга экспорт қилади. Лекин Ўзбекистонда мисни ярим маҳсулот қиладиган, мисни қайта ишлайдиган заводлар мавжуд. Яъни минтақа давлатларининг иқтисоди бир-бирини тўлдиради. Фақат шу имкониятлардан рационал фойдаланиш керак.

    Қобилжон Исаев, иқтисодий таҳлилчи:

    — Ойбек ака тўғри айтдилар, 2014 йилда Қозоғистон ўзининг лалми ерлари орқали сифатли ун етиштирар эди. Лекин Ўзбекистон тегирмон бизнесини шундай йўлга қўйдики, Қозоғистондан ун олиб, Афғонистонга сотдик. Яъни бу ерда умумий манфаатлар бор.

    Марказий Осиё давлатлари университетларининг дипломларини ўзаро тан олиш масаласи кўтарилмоқда. Бу орқали ёшларни интеграция қилишга умид боғланмоқда. Лекин Европада қариш жараёни бўлиб ўтмоқда. Ривожланаётган мамлакатлардаги муаммо — ёш ақлнинг оқиб кетиши бўлмоқда. Масалан қозоқ ёшлари билан суҳбатлашганимда Европага интилишни сезганман. Тожикистон ёшларида эса Россияга интилишни кўрганман. Шунинг учун таълим қарори Марказий Осиёни оёққа турғазадиган масала.

    Журналист Сардор Али суҳбатни олиб борди

    12.08.2024, 19:00   Изоҳ (0)   10508
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари миллий ID-карталарини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

    09.08.2024, 14:46

    “Биз санкциялар сиёсатининг асирига айландик” — Шавкат Мирзиёев

    09.08.2024, 15:22

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг фахрий нишони билан тақдирланди

    09.08.2024, 15:33

    Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилгани айтилмоқда

    12.08.2024, 18:54

    Президент қуёш панели ўрнатгани учун ер ва мулк солиғи имтиёзини қўллашдаги чекловни олиб ташлаш юзасидан топшириқ берди

    12.08.2024, 17:57

    Бухорода 900 млн кВт электр ва 400 млн куб метр газни иқтисод қилиш имкони борлиги айтилди

    12.08.2024, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.