Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Олимпия ўйинларида камондан отиш спортида дебют қилган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун мусобақа ниҳоясига етди.
Бугун аралаш жуфтлик дастурининг 1/8 финалида иштирок этган Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги Бреди Эллисон ва Кезей Каухолд (АҚШ) тандемига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берди ва ўз иштирокини тугатди.
Олимпиаданинг яккалик баҳсларида Зиёдахон чехиялик Марие Хорачковага имкониятни бой берганди, Амирхон эса 2-даврада Лондон Олимпиадаси ғолиби италиялик Мауро Несполига 4:6 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Изоҳ (0)