Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
![](/static/2024/08/02/photo_2024-08-02_01-23-32-FQxpEK09.jpg)
-92 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Муллажонов чорак финалда бразилиялик Кено Мачадога қарши баҳс олиб борди.
Биринчи раундда Лазизбек 3:2 ҳисобида устун келди. Иккинчи раундда эса ўзбекистонлик боксчи тўлиқ устунликни қўлга олди.
Учинчи раундда ҳам 5:0 ҳисобида зафар қучган Муллажонов кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Лазизбек бундан олдинги босқичда италиялик Азиз Аббес Муҳиддинга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)