Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
+100 кг вазнда Алишер Юсупов 1/16 финалда словакиялик Мариус Физелни мағлуб этди. Словакиялик спортчи баҳс бошиданоқ икки бор огоҳлантирилди. Алишер 10 сония қолганда иппон билан ғалаба қозонди.
Шу тариқа спортчи кейинги босқичга йўл олди. Алишер кейинги босқичда тожикистонлик Темур Раҳимов билан тўқнаш келади.
Юсупов Осака—2019 дзюдо бўйича Катта дубулға турнири мусобақасининг +100 кг тоифасида бронза медали совриндори бўлган.
2023 йил БАА да бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида Алишер Юсупов бронза медалини қўлга киритган эди.
Спортчи 1998 йил 2 декабрда Ўзбекистонда туғилган. У жаҳон рейтингида 9-ўринда қайд этилган
Изоҳ (0)