Париж Олимпиадасида енгил атлетика бўйича баҳслар давом этмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Садуллаева бугунги иштирокини бошлаб берди. Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этаётган спортчи дастлабки икки уринишни муваффақиятли ўтказди. Садуллаева 1.83 ва 1.88 метр баландликларни биринчи ҳаракатнинг ўзида забт эта олди.
Спортчи кейинги уринишларига 1.92, 1.95, 1.97 метр баландликни танлади. Якунда баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган ўзбекистонлик спортчи В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этди.
Мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатган Садуллаева шу тариқа 4 август куни бўлиб ўтадиган финал дастурига йўлланма олди
Изоҳ (0)