Париж Олимпиадаси ўйинларида дзюдо баҳслари давом этмоқда.
+100 кг вазнда Алишер Юсупов 1/16 финалда словакиялик Мариус Физелни мағлуб этган эди. Алишер чорак финал босқичда Темур Раҳимов билан тўқнаш келди.
Тожикистонлик спортчига қарши ҳаракат қилган дзюдочи қийин баҳс ўтказди. Баҳснинг асосий вақтида дуранг қайд этилди ва Golden Score’да ҳамюртимиз 3-огоҳлантиришни олди ва мағлубиятга учради. Энди у бронза медали учун кураш олиб боради.
Юсупов Осака—2019 дзюдо бўйича Катта дубулға турнири мусобақасининг +100 кг тоифасида бронза медали совриндори бўлган.
2023 йил БАА да бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларида Алишер Юсупов бронза медалини қўлга киритган эди.
Спортчи 1998 йил 2 декабрда Ўзбекистонда туғилган. У жаҳон рейтингида 9-ўринда қайд этилган.
Изоҳ (0)