• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Кунгабоқар хом ашёси экспортига тақиқ олиб ташланиши керак” — тадбиркор

    Жорий йил 1 август куни Тошкент шаҳрида Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси ва бошқа идоралар раҳбарлари экспортчи корхона вакиллари билан учрашув ўтказди. Мулоқотда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларга ечим топиш масаласи муҳокама қилинди.

    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Суҳбат жараёнида Фарғона вилоятидаги “Султон агро имекс” МЧЖ вакили кунгабоқар уруғлари экспорти бўйича тақиқни олиб ташлашни сўради.

    Тадбиркорнинг айтишича, президент фармони билан кунгабоқар уруғлари экспорти 2025 йил 1 январгача тақиқланган.

    Скриншот: YouTube / Савдо-саноат палатаси
    Чекловни олиб ташлаш ёки қандолат мақсадида ишлаб чиқарувчини бу рўйхатдан чиқариш керак. Божхонага борсангиз, “кунгабоқарни қовуриб, кейин экспорт қил”, дейди. Маҳсулотни қовурсангиз, бир ҳафта очиқда сақланса, бузилади. Муаммо шуки, кунгабоқарни қандолат йўналишида экспорт қилмоқчи бўлсак ҳам, уруғчилик ва ёғ олиш мақсадида сотилаётгандек кўрсатилиб, экспортга тақиқ бўлмоқда. Биз экспорт қилмоқчи бўлган оқ гибрид кунгабоқардан, яъни қиммат товардан ёғ олинмайди. Лекин унинг экспорти тақиқланган. Буни экспорт қила олмасак, ички бозорда қандай тугата оламиз? Ҳар доим қора, ёғ миқдори кўп бўлган кунгабоқардан ёғ олинади, деди тадбиркор.
    Фото: Савдо-саноат палатаси

    Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бу муаммо ростлигини айтди.

    Сиз тўғри муаммони айтдингиз. Лекин бунинг ечими бизнинг ваколатимизга кирмайди. Таклифингизни ҳукуматга етказамиз ва қисқа муддатда ечим берамиз, деди у.

    Мавзу бўйича мулоқотга деновлик тадбиркор ҳам қўшилиб, фарғоналик ҳамкасби фикрига эътироз билдирди. Унинг айтишича, хом ашё ҳолатидаги оқ кунгабоқарни экспорт қилгандан кўра, тайёр маҳсулот ҳолатига келтириб сотган афзал.

    Скриншот: YouTube / Савдо-саноат палатаси
    Учта завод билан ҳамкорлик қиламан. Уларда 250 нафар ишчи ишлайди. Заводлар “семечка”ни қовуриб, қайта ишлаб, қадоқлаб, менга етказиб беради. Мен эса тайёр маҳсулотни экспорт қиламан. Хом ашё ҳолатидаги кунгабоқар маҳсулоти экспорт қилинишига қаршиман. Хом “семечка” экспортига рухсат берилса, ички бозорда маҳсулот таннархи ошиб кетади. Оқибатда кўп ишчилар ишсиз қолиши мумкин. Бизга тайёр маҳсулотни экспорт қилиш кўпроқ фойда келтиради, деди тадбиркор.

    Яна бир тадбиркор мазкур фикрга қарши чиқиб, Ўзбекистонда кунгабоқар маҳсулотлари кўп етиштирилаётгани, хом ашё ҳолатида ҳам экспорт қилиш мақсадга мувофиқ эканини айтди.

    Сиз имконингиз етса, икки минг тоннагача кунгабоқарни тайёр ҳолатга келтира олишингиз мумкин. Ўзбекистонда йилига 50–60 минг тонна “семечка” етиштирилади, деди у.

    Мавзу ёпилишида Даврон Ваҳобов соҳадаги тадбиркорлар йиғилиб, кунгабоқар етиштириш ва қайта ишлашдаги қувват аниқ ҳисоблаб чиқилиши кераклигини айтди. Агар корхоналарда далалардаги кунгабоқарларни тўлиқ қайта ишлашга имконият етарли бўлмаса, ортиқча маҳсулотни экспорт қилиш самаралироқ экани таъкидлади. 

    02.08.2024, 16:15   Изоҳ (0)   4607
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди

    25.07.2024, 18:06

    Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари ошгани маълум қилинди 

    29.07.2024, 17:40

    Ўзбекистонда бўш иш ўринлари сони камайди — Марказий банк

    29.07.2024, 19:25

    Демографик ўсиш: иқтисод учун юкми ёки имконият?

    02.08.2024, 16:00

    Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича фуқароларга тўланган субсидиялар юзасидан маълумот берилди  

    31.07.2024, 19:33

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси кимларга, неча пулдан берилади?

    31.07.2024, 14:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00

    Олий таълимни битирганлар нега оғир аҳволда қолмоқда? Ўзи диплом керакми?

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:50

    Камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга уй-жой таъмири учун 20,6 млн сўмгача пул ажратилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 13:15

    UFC оn ABC 9. Богдан Гусков Никита Крилов устидан ишончли ғалабага эришди (видео)

    Спорт | 27 июл, 12:30

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.