Бухорода эркак ўғли билан уришган 5 яшар болани калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан болалар омбудсмани қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган А.Ю. бошқа бола А.С. билан уришган. Шу сабабли А.С.нинг отаси Х.Ф. болани юзига уриб, жароҳат етказганлиги маълум бўлган.
Ўтказилган суд тиббий экспертиза натижаларига кўра, болага енгил даражадаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Х.Ф.га МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми (енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилган.
Изоҳ (0)