Матлуба Қаҳҳорова Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Дин ишлари бўйича қўмитада 30 июль куни Сенат раиси Танзила Норбоева иштирокида тадбир ўтказилиб, унда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилган. Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган Дилбар Ғуломовани бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳамда Матлуба Қаҳҳоровани Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисидаги президент қарори ўқиб эшиттирилган.
Дилбар Ғуломова 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмитада янги очилган хотин-қизлар билан ишлаш йўналишига раҳбар этиб тайинланиб, қўмита раиси ўринбосари лавозимида иш бошлаган эди.
Изоҳ (0)