Париж Олимпиадасида камондан ўқ отиш бўйича мусобақалар давом этмоқда.
![](/static/2024/07/31/photo_2024-07-31_16-20-14-4tfTF2WE.jpg)
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амирхон Содиқов плей-офф босқичидаги иштирокини бошлади. Илк даврада аргентиналик Дамиан Жарабилла билан тўқнаш келган ҳамюртимиз 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Аввалроқ саралаш босқичида Амирхон 64 иштирокчи орасидан 674 очко тўплаб, 13-ўринни эгаллаган эди.
Энди Амирхон Содиқов нимчорак финал баҳсларига киришади.
Изоҳ (0)