Парижда Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Бугун, 31 июль куни дзюдо баҳслари давом эттирилди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Гулноза Матниязова ўзининг учинчи Олимпиадасини ғалаба билан бошлади.
-70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи илк босқичда КХДР вакили Сонг Мунни доғда қолдириб, иккинчи даврага йўл олди.
Чорак финал босқичида Матниязовага япониялик Саки Низое рақиблик қилади.
Гулноза Матниязова 1994 йил 10 август куни Хоразм вилоятида дунёга келган. Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.
Изоҳ (0)