Парижда Олимпиадасида бугун, 31 июль куни дзюдо баҳслари давом эттирилди.
Иккинчи босқичда япониялик Саки Низоэ билан беллашган ўзбекистонлик спортчи имкониятни бой берди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Аввалроқ -70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчи илк босқичда КХДР вакили Сонг Мунни доғда қолдириб, иккинчи даврага йўл олган эди.
Гулноза Матниязова 1994 йил 10 август куни Хоразм вилоятида дунёга келган. Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси аъзоси Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндори ҳисобланади.
Изоҳ (0)