Париж Олимпиадасининг дзюдо бўйича мусобақалари давом эттирилди.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Давлатбек Бобонов ўз жангини ўтказди.
-90 кггача вазн тоифасида иштирок этувчи Ўзбекистон вакили БАА вакили Арам Григорянга қарши баҳс олиб борди ва мағлубиятга учраб мусобақани тарк этди.
Давлатбек Бобонов 1997 йил 7 июнда Навоий вилоятида туғилган. Дзюдочи Осиё ва Жаҳон чемпионати совриндори. Токиода бўлиб ўтган Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган.
Изоҳ (0)