• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Фақат ўғил болага имтиёз бермай, қиз болани ҳам ўқитинг” — Нидерландия ва Лондонда таҳсил олган 24 ёшли декан ўринбосари Ҳабиба Ҳидоятова билан суҳбат (фото)

    Замонамизнинг илмли ёшларидан бири Ҳабиба Ҳидоятова 24 ёшни қаршилаган. Ёш бўлишига қарамай, у айни вақтда Тошкент давлат иқтисодиёти университети талабаларига сабоқ бериш билан бирга Бизнес бошқарув факультети декан ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритади. Инглиз, немис ва рус тилларида эркин суҳбатлаша олади. Суҳбат давомида у Буюк Британия ва Нидерландия университетларида олган билимларини амалиётда қўллаётгани ҳақида ишонч билан гапирди.

    “Бобом сабаб хорижда таҳсил олдим”

    — Оиладаги муҳит сабаб болаликдан китобга меҳр қўйганмиз. Кўчада ўртоқларим ўйин ўйнашса, онам вақтни зое кетказмай, китоб ўқишимизни ва қайта сўзлаб беришимизни айтарди. Бир оз ўйнашга рухсат берган тақдирда ҳам аввал 15 бет китоб ўқишимиз керак эди. Кўчага чиқиш умидида ўқирдигу, аммо қизиқишимиз ортиб, ташқарига чиқиш хоҳишимизни ҳам унутардик. Баъзан уйимизда телевизор кўришга ҳам чеклов қўйишганидан ранжирдик. Ўйлаб қарасам, ўша вақтда оиламизда энг тўғри тарбия усули танланган экан. Китобга ошнолик сабаб инглиз тилини ўрганишим ҳам осон кечди. Мактабни тамомлаб, хорижий университетда ўқишни истагандим. Аммо дадам қиз бола бўлганим учун хорижда ўқишимга қаршилик қилди. Бобом эса мени қўллаб-қувватлаб, хорижнинг энг нуфузли университетларида ўқишимга сабабчи бўлди. Лондонда ўқишни истардим, аммо контракт тўлови қиммат бўлгани сабабли Европа давлатларидан бирида ўқишни танладим.

    Нидерландиянинг Гага шаҳридаги Леиден университетига ҳужжат топширдим. Давлат бошқаруви ва иқтисодиёт йўналишига қабул қилиндим. Бобомнинг ўзи Нидерландияга олиб бориб, жойлаштириб келган. Диплом иши ёзаётганингизда ҳам уни кимгадир атасангиз бўларди. “Таълим олишимга сабабчи бўлган бобомга бағишлайман”, деб ёзганман. Кейинчалик дадамнинг фикрлари ҳам ўзгарди. Қизим чет элда ўқийди, дея фахрланиб гапирарди. Мен каби синглим ҳам хорижий университетларга ҳужжат топширди. Ҳозирда у Буюк Британияда таҳсил олмоқда.

    “Эйнштейн дарс берган университетда ўқидим”

    — Нидерландияда таълим тизми жуда яхши ривожланган. Университетда ҳам дарслар жуда сифатли бўлади. Бу ерда ўқишни танлаганларимдан асосий сабабларидан ҳам бири шу эди. Бу ерда Эйнштейн ҳам дарс берган. НАТОнинг раҳбари дарсларимизга ҳам кирар эди. Бу каби инсонларнинг маърузаларига кириш эркин, аммо жой етишмаслик ҳолатлари жуда кўп бўлади. Талабалар жой етишмаганидан ерга ўтириб ҳам маърузани тинглашарди.

    Бу мамлакатда таълим олиш учун IELTS’дан энг камида 7 бўлиши керак. Аммо контракт суммаси унчалик қиммат эмас. Йилига 2 500—2 800 евро эди. Ҳужжат топшираётганда мотивацион хат, сертификат, тавсиянома сўрар, суҳбат давомида эса нима сабабдан бу университетни танлаганингиз, келажакда 5 ёки 10 йилдан сўнг ўзингизни қаерларда кўришингиз, талабанинг фикрлашига, унинг режаларига, келажакда бу олийгоҳни битиргач, нима ишлар билан шуғулланишингизга эътибор беришар, сиз уларни ўзингиз мақсадларингизга ишонтира олишингиз керак эди.

    Икки йил талабалар ётоқхонасида яшадим. Университетимиз 21 қаватли бўлиб, унинг беш қавати ўқув биноси, қолганлари талабалар учун ётоқхона эди. Университет маъмуриятига учрашсангиз, яшаш харажатларингиз қоплаб берилади. Ётоқхонада турли миллат вакиллари бир қаватга жойлаштирилади. Талабаларнинг фикрлаши ўсиши, тезроқ мослашиши учун ҳам бу усулни қўллашади. Шароитлари жуда яхши эди. Ҳар бир талаба учун алоҳида хона берилади. Учинчи курсда эса голландиялик дўстларим билан биргаликда квартира ижарага олганмиз. Нархи эса 880 евро бўлган. У ерлик талабалар дарсдан кейин кутубхонага шошади, ишлаган тақдирда ҳам таълимга бўлган эътибори сусаймайди. Ўқиш — уларнинг олий мақсади.

    Нидерландлар ҳисобчи халқ

    — Нидерландия аҳолисининг кўплиги жиҳатидан Ҳиндистонга ўхшаб кетади. Халқи тўғрисўз ва ҳисобчи. Ўзбекистонда танишларимизни хафа қилмаслик учун ўз талабларимизни ҳам айтишга хижолат бўламиз. Уларда бунинг бутунлай акси. Дилидаги гапни очиқчасига айтади. Масалан, курсдош қиз ва йигитлар қаҳва ичганида жентлменлик қилишлари ёқимли ҳолат. У ерда эса ҳисоб-китоблар сентларига тенг бўлинади.

    “Фаолиятимдан кўнглим тўлмади”

    — У ерда 3 йил ўқиб, Ўзбекистонга қайтдим. Бу орада турмуш қурдим. Ташқи ишлар вазирлигида ярим йил стажёр бўлиб ишладим. Сўнгра Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестициялар жалб этиш агентлигига мутахассис бўлиб ишга кирдим. Вазифам эса чет элдан келган меҳмонларга бу соҳа ҳақида маълумот бериш эди. Аммо фаолиятимдан кўнглим тўлмади, ўзимни ривожланмай, бир ерда қотиб қолгандек ҳис қилдим. Шу боис магистратурада таҳсил олишга қарор қилдим.

    “Нимаки ният қилсанг, албатта етишасан...”

    — Бир куни Жанубий Кореяга ўқишга кирса, ўқиш ва яшаш харажатларини KOICA фонди қоплаб бериши ҳақидаги хабарни ўқиб қолдим. Ишхонамдаги ҳамма қизлар билан биргаликда ҳужжат топширдик. Мен KAIST, яъни Корея Илғор фан ва технология институтига ҳужжатларимни топширдим. Бир оз муддатдан сўнг қабул қилинганлигим ҳақида хабар келди. Турмуш ўртоғим “Жанубий Кореяда нима қиласан, Лондондаги Империал коллежга топшир”, деб маслаҳат берди. Унинг ишонч билдирганини кўриб, қандай қилиб ҳужжат топширганимни ҳам билмай қолдим, лекин жавоби келавермади. Агар ўтолмасам, икки ҳафтадан кейин Жанубий Кореяга кетишим керак эди. Биринчи август куни табрик хати келди.

    “Инсон нимани чин дилдан хоҳласа, бутун коинот унга ёрдам беради”, дейишгани рост экан. Бакалаврда Лондонда ўқиёлмаган эдим, магистратурани Лондонда ўқиш насиб қилди.

    “Қиз болани ҳам ўқитинг”

    — Нафақат ўғил бола, балки қиз бола ҳам хорижда таҳсил олишга ҳақли. Қиз бола хорижда ўқимаслиги керак, деган тушунча йўқ. Чунки хорижда ўқиган талабанинг малакаси ошади, илми ортади, дунёқараши кенгаяди. Ота-оналар қизларига сеп йиғмай, таълим олишлари учун шароит яратиб беришса, мақсадга мувофиқ бўлади. Аёл киши келажак авлодга таълим беради, фарзандларнинг илмли бўлиши кўп жиҳатдан оналарига боғлиқ.

    Бизнинг жамиятда ўғил болаларга “имтиёзли” деб қарашади. Қиз болаларда эса айрим ҳолатларда аксинча бўлади. “Ўқиб олим бўлармидинг, дипломинг сандиқда чанг босиб ётади”, “Осмондаги ойни олиб берармидинг”, деган сўзларни гапиргунча, озроқ фарзандингизни ҳам эшитинг. Унинг ҳам орзулари томон ҳаракат қилишига рухсат беринг. Гендер тенглигини оиладан бошлаб, ўғлингиз қатори қизингизни ҳам ўқитинг. Хоҳ чет элда, хоҳ ўзимизда бўлсин, муҳими қизларни ҳам ўқитинг.

    “Энди Америкада таълим олмоқчиман”

    — Ҳозирги вақтда ўйлаб қўйган режаларим жуда кўп. Уч йил бакалавр, бир йил магистратурани чет элда ўқиб келдим. Олган билимларимни талабаларга кўпроқ ўргатиб, ёшларимизнинг ўз ўрнига эга бўлишига ёрдам бермоқчиман. Докторантурани эса Америкада давом эттириш ниятим бор, дейди Ҳабиба Ҳидоятова.

    Эшонқулова Гавҳар суҳбатлашди

    30.07.2024, 19:35   Изоҳ (0)   6903
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жабрланганлар, ватанга қайтарилганлар ва жиноятлар: ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов одам савдосига қарши курашиш юзасидан маълумот берди

    30.07.2024, 19:10

    Фарғонада ўқувчи қиздан рўмолини ечишни талаб қилиб, калтаклаган директорга чора кўрилди 

    30.07.2024, 19:00

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида истеъмолчилар кўпроқ кешбэкка эга бўлгани очиқланди 

    30.07.2024, 18:35

    Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди 

    30.07.2024, 17:55

    Қорақалпоғистонда 180 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланганлар ушланди 

    30.07.2024, 17:25

    Тошкентда икки нафар шифокорни аёвсиз калтаклаган бемор ва унинг ўртоқлари қамоққа олинди

    30.07.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияга ишлашга кетиб, қийин аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 18:00

    Apple тасодифан ижтимоий тармоқларида Samsung’нинг янги смартфонини реклама қилди (фото)

    Лайфстайл | 31 июл, 17:50

    Бўстонлиқда яна ўрмон ёнғини: уни ўчиришга 100 нафар ходим, вертолётлар жалб этилди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:37

    Ўзбекистонда “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:31

    PocketBook электрон китоб ўқиш учун мўлжалланган рангли экранга эга планшетни тақдим этди

    Гаджетлар | 31 июл, 17:15

    Янгийўлда эркак аёлни аёвсиз калтаклагани акс этган видео юзасидан изоҳ берилди 

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:09

    Тошкентдан Россияга қимматбаҳо буюмларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетаётган эркак ушланди

    Ўзбекистон | 31 июл, 17:00

    “Ливерпуль” эгалари Ла Лига клубини сотиб олмоқчи

    Спорт | 31 июл, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.