Жиззахда фуқародан олиб қўйилган ерлари эвазига ҳокимликдан компенсация ундириб берилди. Бу ҳақда вилоят МИБ Жиззах вилоят бошқармаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, фуқарога тегишли ер майдонининг маълум қисми давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олинганига қарамай, унга ўз вақтида компенсация пуллари тўланмай келган.

Шундан сўнг ушбу шахс судга мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан даъвогарлар фойдасига жавобгар туман ҳокимлигидан 441 миллион сўм миқдорида компенсация ундириш белгиланган.
Суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлими томонидан тегишли тартибда ижро ҳаракатлари олиб борилиб, ҳокимликдан икки нафар фуқаро фойдасига 441 миллион сўм миқдорида компенсация пуллари ундириб берилди.
Маълумот учун, 2022 йилда ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиби белгилан. Унга кўра, эгаси билан келишувга эришилмаган тақдирда, уни келишувни имзолашга мажбур қилиш тақиқланади.
Изоҳ (0)