Самарқандда ярим тунда машинада дрифт қилиб, аҳоли тинчлигини бузган фуқарога чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 21 ёшли шахс тунги соат 12:00 бўлишига қарамасдан, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, кўчада дрифт қилиб, йўл безорилигини содир этган. Фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқлиги аниқланди.

Мақсад шу интернетда “звезда” бўлиш эди-да. “Звезда” мана шу ергача олиб келди кейин. Бошқа такрорланмайди, кечирим сўрайман. Қилган ишимдан пушаймонман, деган қоидабузар ҳайдовчи.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилиб, машина вақтинчалик сақлаш майдончасига жойлаштирилган.
Аввалроқ Қашқадарёда дрифт қилишга уриниш оқибатида икки йигит ҳалок бўлгани тўғрисида хабар қилинганди. Иккала фуқаронинг ҳам ёши 19 да бўлган.
Изоҳ (0)