Андижон вилоятида тўй баҳонаси билан йўлларда кортеж бўлиб ҳаракатланган машина ҳайдовчилари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 17 август куни Андижон шаҳар Амир Темур ҳамда Машраб кўчаларида бир гуруҳ ҳайдовчилар йўл ҳаракатига таҳдид солиб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва ушбу ҳолат тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқларга тарқатилган.

“Тўйим куни шу машиналар билан орзу-ҳавас қилиб, видеога олдиргандим. Ҳолат ижтимоий тармоқларга тарқалиб кетибди, бу нарса хатолигини билмасдик. Ички ишлар ходимлари чақириб, тушунтириш ишларини олиб боришди”, деган ҳайдовчилардан бири.
Ҳозирда барча қоидабузар ҳайдовчилар ва машиналар аниқланиб, уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённомалар расмийлаштирилган ва машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)