Фарғона вилоятида коррупцияга қарши курашишга масъул шахслар пора билан қўлга тушди. Уларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, Фарғона ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорат бўлим бошлиғи вилоятдаги туманлардан бирининг электр тармоқлари корхонаси бош муҳандиси 2024 йилдаги 9 ойлик фаолияти давомида йўл қўйган камчиликларни жамият раҳбарига айтмаслик эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

Ходим пуллардан 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Кейинчалик ушбу жиноятга жамиятнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадорлиги аниқланди.
Суд ҳукми билан ушбу шахсларга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан 2 йил муддатга чекланиб, 2 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)