• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Саломатлик

    Электрон сигарет чекувчи болаларнинг кашандага айланиш эҳтимоли 3 баробар юқори

    Янги таҳлилларга кўра, электрон сигарета — вейп чекадиган болалар кейинчалик оддий сигарета чекувчига айланиш эҳтимоли юқори бўлади. Бундай болаларда астма касаллиги ва руҳий саломатлик билан боғлиқ ўзгаришлар кўпроқ учрайди, деб хабар берди South China Morning Post.

    Foto: Adobe Stock
     
    Фото: Adobe Stock

    Ёшлар орасида вейпинг бўйича ўтказилган энг йирик глобал тадқиқот натижаларига кўра, вейп чекиш нафас йўллари касалликлари, спиртли ичимлик ва марихуана истеъмол қилиш каби зарарли одатларга берилиш хавфини ҳам оширади.

    Буюк Британиянинг Йорк университети ва Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби (ЛШТМ) олимлари ёшлар орасидаги электрон сигареталар бўйича мавжуд барча илмий ишлар таҳлил қилди. Бу кенг қамровли таҳлил бўлиб, 384 та тадқиқот асосида тайёрланган 56 та таҳлилни қамраб олди. Шундан 21 таси ёшлар орасида электрон сигарета чекиш ва кейинчалик оддий сигаретага ўтиш масаласини ўрганган.

    Мутахассисларнинг айтишича, вейп чеккан ёшлар нафақат кейинчалик сигарета чекувчи бўлиши, балки буни кўпроқ чекишга мойиллиги юқори бўлади. Ёшлар орасидаги вейпинг пневмония, бронхит, олигоспермия, астма, бош айланиши, бош оғриғи ва мигрен каби касалликлар авж олишига сабаб бўлади. Шунингдек, депрессия ва ўз жонига қасд қилиш фикрлари ҳам айнан электрон сигарета чекувчиларда кўпроқ учрайди.

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Йорк университети соғлиқни сақлаш фанлари бўйича доценти Су Голдер шундай деди:

    “Турли мамлакатлардан олинган таҳлилларнинг барчаси деярли бир хил натижа кўрсатиши жуда ҳайратланарли. Кўплаб тадқиқотларда электрон сигарета чеккан ёшлар келажакда доимий чекувчига айланиш эҳтимоли юқори бўлишини кўрсатмоқда. Бу натижалар ўсмирларни вейпнинг хавфидан ҳимоя қилиш учун қатъий чораларни қўллашни талаб қилади”.

    Тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири, ЛШТМ доценти Ребекка Гловер қўшимча қилди:

    “Электрон сигареталар ёшларнинг соғлиғига жиддий зарар етказмоқда ва у бошқа зарарли моддалар истеъмол қилиш учун ъэшикъ вазифасини бажармоқда”.

    Шу сабабли кўплаб давлатлар бир марталик вейпларни чеклаш ёки бутунлай тақиқлаш чораларини кўряпти. Жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 24 январдаги мажлисида электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси учинчи ўқишда қабул қилинди.

    Foto: Statista
    Фото: Статиста

     

    Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистонда никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланган.

    Бундан ташқари, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланган.

    21 август, 20:40   Изоҳ (0)   399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда механик 10 йил олдин йўқолган ҳамённи капот остидан топиб, эгасига қайтарди

    Дунё | 21 август, 23:00

    Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми рекорд даражада камайди

    Иқтисодиёт | 21 август, 22:51

    Қуёш тизимида яшаш учун барча шароитларга эга сайёра аниқланди

    Дунё | 21 август, 22:40

    Самарқандда машҳур бўлиш учун машинада дрифт қилган фуқарога чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:30

    АҚШ суди Трампнинг фирибгарлик иши бўйича 515 млн долларлик жаримасини бекор қилди — AP 

    Дунё | 21 август, 22:20

    Жиззахда фуқаронинг олиб қўйилган ерлари учун компенсация ҳокимликдан суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:10

    Тошкентда шифохоналарга имтиёзли йўлланмани сотиш билан шуғулланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:00

    Андижонда кортеж бўлиб ҳаракатланган машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.