Самарқанд вилояти, Ургут тумани, “Хўжагузар” МФЙ ҳудудидан ўтувчи Ургут—Ғўс—Авазмерган автомобиль йўлининг 5-километрида 29 июль куни соат 12:30 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.
Маълум қилинишича, 2003 йилда туғилган Cobalt ҳайдовчиси Ургут—Ғўс йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 1991 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Damas билан тўқнашган.
Ҳодиса натижасида Damas ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида, яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган.
Шунингдек, яна икки нафар Damas йўловчилари ва Cobalt автомобили ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Ҳозирда Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)