Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтган Жиззах—Чимқўрғон 4Р-36 автомобиль йўлининг 5 км да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Зафаробод туманида яшовчи 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia-1 автомашинасини Жиззах—Зафаробод йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Шароф Рашидов туманида яшовчи 1987 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Damas автомашинасининг йўналишига чиқиб кетган.
Ҳодиса оқибатида Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳозирда ЙТҲ юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)