Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 8 киши вафот этди.
Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 22 июль куни соат 19:05 атрофида содир бўлган. 30 ёшли М.Н. Lacetti автомобилини туман марказидан “Қорақалпоғистон” ППЖ томонга ҳайдаб бораётиб бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, 23 ёшли У.Д. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси М.Н. ва унинг 38 ёшли йўловчиси А.Б. ҳамда Cobalt ҳайдовчиси У.Д. ҳодиса жойида вафот этган.
Lacetti’нинг 49 ёшли йўловчиси Б.Т. ҳамда Cobalt’нинг 27, 30, 31 ва 53 ёшли йўловчилари Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай олган тан жароҳатлари оқибатида ҳушига келмасдан вафот этган.
ЙТҲ оқибатида автомобиллардан бири бутунлай ёниб кетган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)