Кот-д’Ор департаментидаги почталарни саралаш марказида Франция Ички ишлар вазирлиги раҳбари Жералд Дарманин номига ёзилган хат топилди.
Мактубда қора кукун борлиги аниқланган, дастлабки синовлар натижасида хатда вабо излари топилган, деб ёзади Franceинфо нашри.
Pasteр институти қўшимча таҳлиллар ўтказмоқда. Хат муаллифи ва уни юбориш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.
Le Parisien нашрининг ёзишича, мактуб ҳақоратли мазмунда ёзилган. France 3 Bourgogne нашри полиция томонидан очилган шубҳали кукун солинган мактубда ирқий камситишлар бўлганини қайд этган.
Вабо ўткир табиий ўчоқли юқумли касалликдир. Илгари у юқори, деярли юз фоиз ўлим даражаси ва жуда юқори юқумлилик билан ажралиб турган. Вабо қўзғатувчиси табиий сув ҳавзаларида сақланиб қолади, шунинг учун касалликнинг янги ҳолатлари ҳали ҳам қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)