Германиянинг Людвигсхафен шаҳридаги энг йирик кимё заводида портлаш юз берди. 14 киши жабрланди, деб хабар берди argumenti.ru маҳаллий ОАВга таяниб.
Портлаш маҳаллий вақт билан 12:43 да содир бўлган. Шундан сўнг заводда кучли ёнғин юзага келган. Заводга эгалик қилувчи компания вакиллари жабрланганлар енгил тан жароҳатлари олгани, ёнғин ўчирилганини маълум қилди. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Аввалроқ Мелбурнда (Австралия) кимё заводи ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шаҳар заҳарли тутун билан қопланди. Аҳолига кўчага чиқмаслик, дераза ва эшикларни маҳкам ёпиш тавсия қилинди.
Изоҳ (0)