Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманидаги болалар боғчасида бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганмоқда.

Аниқланишича, ҳолат 25 июль куни Қўшкўпирдаги хусусий мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган.
Ҳозирда Қўшкўпир тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Етказилган жароҳат даражасини аниқлаш мақсадида 2021 йилда туғилган I.С. (қиз)га суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Изоҳ (0)