Қорақалпоғистонда боғча болалари бўлган автомобиль ЙТҲга учрагани оқибатида икки нафар вояга етмаган бола тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши доирасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан Nexia автомашинасида белгиланганидан ортиқ йўловчи ташиган С.Г.нинг ҳамда Gentra ҳайдовчиси У.Қ.нинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиши таъминланади.
Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан жиноят иши тергови устидан прокурор назорати ўрнатилди.
Изоҳ (0)