Pixar студиясининг “Бошқотирма-2” анимацион фильми бутунжаҳон кино прокати тарихидаги энг юқори даромад келтирган мультфильмга айланди.
23 июль куни фильм тушумлари 1,463 миллиард доллардан ошди. Бунинг устига, фильмнинг премьераси 1 август куни Японияда ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу эса лойиҳа даромадини сезиларли даражада ошишига сабаб бўлади.
Бундан ташқари, “Бошқотирма-2” 2019 йилдан бери етакчилик қилиб келаётган “Музюрак” мультфильмининг иккинчи қисмини ортда қолдирди. Ҳозирда бутун дунё бўйича энг муваффақиятли фильмлар ўнталигига еттита Disney лойиҳаси киради, улардан бештаси Pixar билан ҳамкорликда яратилган.
Кино тарихидаги энг кассабоп бўлган топ-10 та анимацион фильм:
- “Бошқотирма-2” — 1,463 миллиард доллар;
- “Музюрак-2” — 1,45 миллиард доллар;
- “Ака-ука супер Мариолар” — 1,36 миллиард доллар;
- “Музюрак” — 1,284 миллиард доллар;
- “Супер оила-2” — 1,242 миллиард доллар;
- “Миньонлар” — 1,157 миллиард доллар;
- “Ўйинчоқлар тарихи-4” — 1,073 миллиард доллар;
- “Ўйинчоқлар тарихи-3” — 1,068 миллиард доллар;
- “Яхши бўлиш осонми-3” — 1,032 миллиард доллар;
- “Дорини излаб” — 1,025 миллиард доллар.
Умумий рейтингда “Бошқотирма-2” фильми “Барби”дан ўзиб кетди ва 13-ўринга кўтарилди.
Изоҳ (0)