Тошкентдаги “Анҳор парк”да режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда 28 июль куни ушбу кўнгилочар боғда осмондан ленталар ёғилиши ҳақида видео тарқалгач, ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, кўнгилочар боғдаги “Амфитеатр”да “лента-шоу” уюштирилиши, бунда аниматорлар томонидан ленталарни айлантириб, томоша кўрсатилиши режалаштирилган, “осмондан ленталар ёғилиши” эса эътиборни жалб қилиш учун айтилган.
Байрам ташкилотчиларига бу каби шоулар атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлиши, экология учун зарарли эканлиги тушунтирилди. Натижада шу куни ўтказилиши режалаштирилган “лента-шоу” бекор қилинди, дейилади хабарида.
Вазирлик хиёбонлар, дам олиш масканлари, кўнгилочар объектлар мутасаддиларини юқоридаги каби атроф-муҳитга зарар келтирадиган шоулар ўтказмасликка чақирди.
Изоҳ (0)