Селин Дион ва Леди Гага Париждаги Олимпиада очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг журналист Терри Монрога таяниб ёзишича, Дион ва Леди Гага Олимпиада очилиш маросимида ижро этиши режалаштирилган Эдит Пиафнинг “Ла Виэ эн росе” қўшиғини дуэтда машқ қилган.
Қайд этилишича, Дион 2022 йилдан буён илк бор саҳнага чиқади. Ўшанда санъаткор ўзининг жаҳон турнесини бекор қилган ва унга мушаклар қотиши синдроми ташхиси қўйилганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Париж Олимпиадаси очилиш маросими эртага, 26 июль куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)