Бугун, 25 июль куни Париж Олимпиадасида камондан ўқ отиш мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Жанубий кореялик спортчи Си Хён Лим Париждаги Олимпия ўйинларида камондан отиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.
Саралаш босқичида камончи 72 зарбада 694 очко тўплашга муваффақ бўлди. Аввалги жаҳон рекорди унинг ҳамюрти Кан Чже Ёнга (692) тегишли бўлиб, у бу натижани 2019 йили қайд этган эди.
Ушбу баҳсларда ўзбекистонлик Зиёдахон Абдусатторова ҳам иштирок этди. Ўзбекистонлик камончи 649 очко тўплаб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.
Энди у 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди. Унга мазкур даврада чехиялик Marie Хорачкова рақиблик қилади.
Изоҳ (0)