Ўзбекистон делегацияси футбол баҳсларидан сўнг яна бир спорт турида дебют қилди. Бугун, 25 июль куни камончилар Зиёдахон Абдусатторова ҳамда Амирхон Содиқов Париж—2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яккалик дастурида дастлабки саралаш баҳсини ўтказиши режалаштирилган.
Бугун қайд этиладиган натижалар асосида плей-офф босқичи учун қуръа шакллантирилади. Зиёдахон Абдусатторова 1-саралаш босқичидаги иштирокини якунлади. Ўзбекистонлик камончи унда 649 очко тўплаб, ўзининг энг яхши натижасини қайд этди.
Энди у 31 июль куни 1/32 финал босқичидан медаллар учун курашни бошлайди. Унга мазкур даврада чехиялик Marie Хорачкова рақиблик қилади.
Изоҳ (0)